Халқаро ҳамкорлик — амалий тажрибада
2025-12-17 10:30:00 / Yangiliklar

Янгибозор делегацияси Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари билан жўнаб кетди. Сафардан кўзланган асосий мақсад — таълим, қишлоқ хўжалиги соҳаларида илғор тажрибаларни ўрганиш, инновацион ёндашувлар билан яқиндан танишишдир.
Делегация аъзолари замонавий таълим тизими, касбий тайёргарлик, рақамли технологиялардан фойдаланиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорликка эришиш, агротехнологиялар, сув ва ресурсларни тежовчи усуллар бўйича тажрибаларни ўрганиши режалаштирилган.
Ушбу сафар натижалари келгусида маҳаллий шароитга мос лойиҳаларни жорий этиш, соҳалар ривожини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Халқаро тажриба — барқарор тараққиёт сари муҳим қадам.
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати




