Андижонда Медиа хафталик
2026-06-02 11:30:00 / Matbuot anjumanlari
Андижонда медиа ҳафталикнинг иккинчи куни қизғин давом этмоқда
Андижон вилоятида ўтказилаётган медиа ҳафталикнинг иккинчи куни ҳам юқори суръатларда ва амалий машғулотларга бой тарзда ўтмоқда.
Малакали экспертлар томонидан олиб борилаётган тренинглар давомида иштирокчилар замонавий контент яратиш, сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, замонавий журналистика тамойиллари ва ахборот сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари билан танишмоқдалар.
Шунингдек, медиа маконида муваффақиятли фаолият юритиш бўйича зарур кўникма ҳамда амалий билимларни ўзлаштирмоқдалар.
Қайд этиш жоизки, жонли мулоқотлар ва бой тажриба алмашинувларига уланиб кетган тадбирнинг дастлабки куни иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, кейинги машғулотлар учун муносиб замин яратди.





