📌 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2026-10-29 16:15:00 / Yangiliklar
🏛️ Уйчи туман Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларни қонуний ҳал этиш ҳамда амалий кўмак кўрсатишга қаратилган шахсий қабуллар изчил давом этмоқда.
Бугун туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А. Ғофуровнинг шахсий қабули бўлиб ўтди.
🤝 Қабул давомида фуқароларни кадастр, чикинди, электр ва иштимоий ёрдамга оид мурожаатлари, муаммолари ва таклифлари батафсил тингланди.
📋 Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилот ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, масалаларни қонуний тартибда ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
📌 Халқ қабулхонаси — халқ билан бирга!




