📌 ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2026-10-08 16:05:00 / Yangiliklar
Уйчи туман Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатларини тинглаш, уларни қонуний ҳал этиш ҳамда амалий кўмак кўрсатишга қаратилган шахсий қабуллар изчил давом этмоқда.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуровнинг шахсий қабули бўлиб ўтди.
🤝 Қабул давомида фуқароларнинг турли соҳаларга оид мурожаатлари, муаммолари ва таклифлари батафсил тингланди.
📋 Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилот ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, масалаларни қонуний тартибда ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
📌 Халқ қабулхонаси — халқ билан бирга!



