📌 ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ — ХАЛҚ БИЛАН БИРГА!
2026-09-04 17:05:00 / Yangiliklar
Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш борасида шахсий қабуллар мунтазам ташкил этилмоқда.
Бугун Уйчи тумани ҳокими Музаффар Абдуллаевнинг шахсий қабули бўлиб ўтди.
👥 Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича тингланиб, улар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
🤝 Мурожаатларни ўрганиш, фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
📍 Халқ қабулхонаси — мурожаатларингиз тингланади, муаммоларингиз ечим топади!










