АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2026-09-05 14:05:00 / Yangiliklar
Уйчи туманида фуқароларни қийнаётган масалаларни жойида ўрганиш, уларнинг мурожаатларига тезкор ва самарали ечим топиш мақсадида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди.
Туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева томонидан шахсий қабул ўтказилди. Қабул жараёнида аҳоли ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Фуқаролар томонидан асосан уй-жой масалалари, моддий ёрдам, даволаниш ҳамда ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, айрим масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди, мураккаброқ масалалар бўйича эса тегишли ташкилот раҳбарларига мурожаат ўрганиш бўйича топшириқ берилди.








