ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
2026-08-19 14:55:00 / Yangiliklar
Шу йил 19 август куни Уйчи туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Уни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Г.Ҳакимова очди ва бошқариб борди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.
Шундан сўнг туман ҳокими М.Абдуллаевнинг мамлакатимиз раҳбарининг 2025 йил 26 декабрда Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар асосида Уйчи туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, туризм, қишлоқ хўжалиги, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор масалалар жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоботи эшитилди.
Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Қ.Қўчқаровнинг “2026 йилнинг биринчи ярим йиллик якуни бўйича Уйчи туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида”, “Туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил иккинчи чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағларни йўналтириш тўғрисида”, “Уйчи туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотишдан туман бюджетига тушган маблағларни туманда қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-тамойилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сонли фармойишига асосан ташкил этилган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратиш тўғрисида”, туман Адлия бўлими бошлиғи Д.Неъматовнинг 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎзРҚ-937-сонли Қонунини Уйчи туманида ижросини таъминлаш тўғрисида”, “Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши партия депутатлик гуруҳи ҳамда жорий йилнинг 19-20-21-май кунлари “Юксалиш” ҳаракати Наманган вилояти бўлинмаси томонидан 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 2-мақсад, “Умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш” вазифаси юзасидан туманда олиб борилган мониторинг ишлари юзасидан ахбороти”, “Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Уйчи туман бўлими бошлиғи Х.Аҳмедовнинг 2026 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ҳисоботи тўғрисида”, “Давлат кадастрлари палатаси Уйчи туман филиали бошлиғи Н.Раззақовнинг 2026 йил 1-ярим йиллиги якуни билан амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Уйчи туман бўлими бошлиғи Н.Боқўзиевнинг 2026 йилнинг биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида”. “Уйчи туман электр таъминоти бўлими томонидан туман ҳудудидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида”га масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.










