ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
2026-08-19 14:40:00 / Yangiliklar
Халқ қабулхонасида Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи А.Абдуллаевнинг фуқаролар учун шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, улар томонидан нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш ҳамда “Эътироф” орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганилиб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва масалаларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


