ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ШАХСИЙ ҚАБУЛИ
2026-08-19 14:35:00 / Yangiliklar
Мурожаат ортида — инсон тақдири
Бугун Уйчи тумани ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Унда фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан очиқ ва бевосита мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар.
Қабулда уй-жой, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам, тиббий хизмат, коммунал тармоқлар, маҳаллаларни ободонлаштириш, канализация, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш, йўл инфратузилмаси ҳамда кундалик ҳаётда учраётган бошқа долзарб масалалар кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида тингланиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Зеро, аҳоли билан очиқ мулоқот ва уларнинг дардига қулоқ тутиш — самарали бошқарувнинг муҳим мезонидир.







