ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-07-09 14:15:00 / Yangiliklar
Уйчи тумани Халқ қабулхонасида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабулни туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуров олиб борди. Қабул давомида фуқаролар томонидан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер майдонлари билан боғлиқ масалалар, уй-жой таъмири, қурилиш ишларини ташкил этиш, ижтимоий кўмак, даволаниш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан жами 9 та мурожаат келиб тушди.
Мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар юзасидан эса масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундай қабуллар аҳолини қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўрнатиш ҳамда халқ розилигига эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда.






