ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА.
2026-06-06 09:25:00 / Yangiliklar
Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Н.Дедаханова томонидан ўз хизмат хонасида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя, бандлик, коммунал хизматлар, ер ва мулк муносабатлари ҳамда бошқа соҳаларга оид мурожаатлар тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди ва масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар юборилиши маълум қилинди.
Қабул якунида мурожаатларда кўтарилган масалаларни қонунчилик талаблари асосида ҳал этиш чоралари белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг❗️



