Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди
2026-06-19 11:00:00 / OCHIQ MA'LUMOTLAR
Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 10 февраль куни қабул қилиниб, Сенат томонидан 2026 йил 18 май куни маъқулланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026 йил 11 июнь куни имзоланган.
Кейинги йилларда мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳамда кучли таъсир қилувчи моддалар қонунга хилоф равишда муомалада бўлишининг ортиб бораётганлиги, бунинг натижасида эса аҳоли саломатлиги ва генофондига жиддий хавф юзага келаётганлиги бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни такомиллаштириш заруриятини юзага келтирди.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда айрим қонун ҳужжатларига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлганлиги учун жавобгарликни белгиловчи нормаларни тизимлаштириш ва такомиллаштириш билан боғлиқ, шунингдек қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришга, бошқа қонун ҳужжатлари билан мувофиқлаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
1) 32-модданинг 6-бандидаги «гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд» деган сўзлар билан алмаштирилди;
2) 56-модда қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«56-модда. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, —
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади»;
3) 562-модданинг:
номидаги «Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар» деган сўзлар «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан алмаштирилди;
диспозициясидаги «Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар» деган сўзлар «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан алмаштирилди;
4) 563-модда қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«563-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, —
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Агар ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни топширса, жавобгарликдан озод қилинади»;
5) 564-модданинг:
номидаги «Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни» деган сўзлар «Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини» деган сўзлар билан алмаштирилди;
диспозициясидаги «Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни» деган сўзлар «Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини» деган сўзлар билан алмаштирилди;
6) 131-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд» деган сўзлар билан алмаштирилди;
7) 132-модданинг диспозициясидаги «гиёҳванд модда» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситаси» деган сўзлар билан алмаштирилди;
8) 136-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан алмаштирилди;
9) 140-модданинг:
биринчи қисмидаги «гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан алмаштирилди;
иккинчи қисмидаги «гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан алмаштирилди;
10) 1651-модда иккинчи қисмининг диспозициясидаги «кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар» деган сўзлар «гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар» деган сўзлар билан алмаштирилди;
11) қуйидаги мазмундаги 1871-модда билан тўлдирилди:
«1871-модда. Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш
Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш, бундан рецепт асосида тиббий мақсадларда истеъмол қилиш мустасно, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса — қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
12) 188-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддаларни ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш, —
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоққа олиш қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
13) 245-модданинг биринчи қисмидаги «1881» рақами «1871, 188, 1881» рақамлари билан алмаштирилди;
14) 248-модда:
биринчи қисмидаги «188» рақами чиқариб ташланди;
иккинчи қисмининг 4-бандидаги «188» рақами чиқариб ташланди;
тўртинчи қисмининг:
иккинчи хатбошиси «187-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлардан кейин «1871-моддасида» деган сўзлар билан тўлдирилди;
тўртинчи хатбошиси «1851-моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мустасно)» деган сўзлардан кейин «188-моддасида» деган сўзлар билан тўлдирилди;
15) 2481-модданинг биринчи қисмидаги «188» рақами чиқариб ташланди.
Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга, инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашга, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишига, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман
судининг тергов судьяси К.А.Аловов
