Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар
2026-06-09 19:50:00 / OCHIQ MA'LUMOTLAR
Асосий йўналишлар қуйидагилар: суд мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнларининг очиқлиги (ошкоралик), коррупцияга қарши кураш, суд қарорларини онлайн эълон қилиш амалиёти, судяларнинг малакасини ошириш. Бу йўналишлар халқаро тажрибада ҳам кенг қўлланилади. Масалан, кўплаб давлатларда “Open Court Principle”— яъни суд мажлисларининг очиқлиги тамойили амал қилади.
Табиийки ўз-ўзидан савол туғилиши мумкин оддий фуқаро бу ислоҳотларни қандай ҳис қилади? Фуқаро судга мурожаат қилганда:унинг аризаси тезроқ кўриб чиқилади,Суд жараёни шаффоф ўтади, Қарорлар асосли ва тушунарли бўлади, суд тизимига ишонч ортади бу эса жамиятда адолат ҳиссини кучайтиради. Очиқлик — суд мажлисларининг ошкора ўтиши, қарорларнинг эълон қилиниши, ахборотдан фойдаланиш имконияти дегани. Бу коррупцияни камайтиради ва суд фаолиятини жамоатчилик назоратига яқинлаштиради. Энг катта натижа — қонун устуворлиги таъминланади. Фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олишига ишонади. Жамиятда тартиб, адолат ва ишонч мустаҳкамланади.
Сўнгра сўз навбати Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси О.С.Асатовга берди: суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади — қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда одил судловни таъминлашдан иборатдир.
Сўнгги йилларда суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Судьяларни тайинлаш ва лавозимга тасдиқлаш тартиби такомиллаштирилди. Судьяларнинг дахлсизлиги ва мустақил фаолият юритиши учун ҳуқуқий кафолатлар кучайтирилди. Бу ўз навбатида, суд қарорларининг адолатли ва холис бўлишини таъминлашга хизмат қилмоқда.Судлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида суд тизими қайта кўриб чиқилди. Маъмурий судлар ташкил этилди, иқтисодий судлар фаолияти такомиллаштирилди. Шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди. Бу эса аҳолининг судларга бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳасида рақамли технологиялар кенг жорий этилмоқда. Электрон суд тизими, онлайн мурожаат юбориш, суд қарорларини электрон шаклда олиш имкониятлари яратилди.
Бу орқали ортиқча қоғозбозлик бартараф этилмоқда, шаффофлик ва очиқлик таъминланмоқда. Ислоҳотларнинг марказида инсон қадри турибди. Қийноқларнинг олдини олиш, айбсизлик презумпциясини таъминлаш, адвокатлар ролини кучайтириш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, жиноят қонунчилиги либераллаштирилиб, жазоларни енгиллаштириш ва муқобил жазо чораларини қўллаш амалиёти кенгаймоқда. Суд-ҳуқуқ соҳасида шаффофликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тизимли чоралар кўрилмоқда. Суд жараёнларининг очиқлиги, қарорларнинг эълон қилиниши жамоатчилик назоратини кучайтирмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо этишга хизмат қилмоқда. Қонун устуворлиги таъминланган жамиятда адолат қарор топади, инсон ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончи ортади.
Жиззах вилоят иқтисодий суди судяси И.Умаров
Жиззах туманлараро иқтисодий суди судяси О.Асадов
