МУРОЖААТНОМА
2026-03-03 14:35:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

МУРОЖААТНОМА
Ҳурматли туманимиз аҳли! Мамлакатимиз ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш — доимо энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда коррупсияга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, жорий йил 5-март куни бўлиб ўтган Коррупсияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида ушбу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, соҳавий тизимларда рақамлаштириш жараёнларини кенгайтириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Коррупсияга қарши кураш — барчамизнинг бурчимиз!
Бугунги кунда коррупсия нафақат иқтисодиёт ва сиёсий тизимларга, балки жамиятнинг маънавий пойдеворига ҳам жиддий зарар етказаётган иллатдир. Шу сабабдан, мамлакатимизда коррупсияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилган.
ҲМҚ органлари ҳам бу борада ҳалоллик, поклик ва қонун устуворлиги тамойилларига асосланган фаолият олиб бормоқда. Аммо коррупсияга қарши курашиш фақат давлат идораларининг эмас, бутун жамиятнинг, ҳар бир фуқаромизнинг бурчи ва виждон синовидир. Чунки ҳалоллик бўлмаган жойда ишонч ва тараққиёт бўлмайди.
Ҳурматли тумандошлар!
Шунингдек, Президентимизнинг 2025-йил 30-апрелдаги ПҚ–153-сон қарори билан “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжат қабул қилиниб, мамлакатимизда киберхавфсизликни таъминлашнинг норматив-ҳуқуқий, ташкилий ва профилактик асослари мустаҳкамланди.
Шаҳрисабз туманида ҳам киберхавфсизликни таъминлаш доирасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари, давра суҳбатлари ва профилактик учрашувлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, амалий ишлар бошлаб юборилди. Ушбу тадбирларнинг асосий мақсади фуқароларнинг киберхавфсизлик маданиятини юксалтириш, уларнинг рақамли муҳитдаги хатти-ҳаракатларини ҳуқуқий онг асосида шакллантиришдан иборат.
Ҳурматли фуқаролар,
Бугунги кунда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши билан бирга, кибержиноятлар ҳам жиддий ижтимоий хавф туғдираётган ҳодисага айланди. Бу жиноятлар нафақат шахсий маълумотлар ва молиявий манфаатларга, балки жамиятдаги ишонч ва адолат тамойилларига ҳам таҳдид солмоқда.
Шу йилнинг ўзида туманда 70 та кибержиноятлар қайд этилган. Ушбу рақамлар ҳар биримиздан ҳушёрлик, масъулият ва ҳуқуқий саводхонликни оширишни талаб қилади.
Шу боис, ҳар бир фуқаро ўзини ва яқинларини киберфирибгарлик ва рақамли таҳдидлардан ҳимоя қила олиши учун қуйидаги асосий тавсияларни ёдда тутиши зарур:
1. Кучли пароллардан фойдаланинг.
Ҳар бир аккаунт учун алоҳида, мураккаб ва тахмин қилиш мушкул бўлган пароллар танланг. Оддий “123456”, “қwертй” каби пароллардан сақланинг ҳамда икки босқичли аутентификатсияни ёқинг.
2. Шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг.
Паспорт, банк картаси ва телефон рақамларингизни нотаниш шахсларга ошкор қилманг. Ижтимоий тармоқларда ортиқча маълумот жойлаштирманг.
3. Фирибгарлик хабарларига ишонманг.
“Соврин ютдингиз”, “МИБдан қарздорлик” ёки “Ҳисобингиз блокланди” каби шубҳали хабарлар орқали сизнинг маълумотларингизни ўғирлашга уринишлар бўлиши мумкин — уларга жавоб ёзманг, ҳаволаларни очманг.
4. Қурилмаларингизни мунтазам янгиланг. Антивирус дастурларини ўрнатиб, операцион тизим ва браузерларни доимо янгилаб боринг.
5. Интернет ва Wи-Фи хавфсизлигига эътибор беринг.
Очиқ Wи-Фи тармоқларида шахсий маълумот киритманг, роутерингизга мустаҳкам парол қўйинг.
6. Онлайн харидларда эҳтиёткор бўлинг. Фақат ишончли сайтларда харид қилинг, банк картангиз маълумотларини ҳеч ким билан улашманг.
7. Фарзандларингизни огоҳлантиринг. Болаларга интернетдаги хавфларни тушунтиринг, улар учун хавфсиз режимларни ёқинг ва назорат дастурларидан фойдаланинг.
8. Шубҳали ҳолатлар ҳақида дарҳол хабар беринг.
Агар киберфирибгарлик ёки ҳуқуқбузарлик ҳолатига дуч келсангиз, дарҳол 102 – Ички ишлар бўлими навбатчи қисмига мурожаат қилинг.
“Кибер маданиятни ошириш” доирасида ўзимиздан, оиламиздан ва атрофимиздан бошлаб, рақамли маданиятни оширишга ҳисса қўшайлик. Коррупсияга қарши курашишда эса ҳалоллик ва поклик мезонига содиқ қолайлик.
Биргаликда хавфсиз, адолатли ва рақамли маданиятли жамиятни барпо этамиз!
