🟢Ромитандаги маҳаллаларда ободлик ва бунёдкорлик ишлари жадаллашмоқда
2026-07-29 13:30:00 / Yangiliklar

Президентимиз ташаббуси билан 2026 йил "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" деб эълон қилинган.
Шу асосда маҳаллаларда ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида "Долзарб 40 кунлик" белгиланди.
Шу муносабат билан Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида ишчи гуруҳ "Қумработ" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилмоқда, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, амалий ечимлар кўрмоқда.
Шу билан бирга, маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилмоқда.





