Қўшкўпир тумани ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича туман прокурори Б.А.Матрасуловнинг аҳолига М У Р О Ж А А Т И
2025-05-12 15:50:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

Ассалому алайкум азиз юртдошлар!
2025 йилнинг 1-чорагида туманда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб, “Хавфсиз ҳудуд”, “Назорат”, “Тун”, “Турмуш” ва “Хонадон” ва бошқа махсус тезкор профилактик тадбирлари ўтказилди.
Бу борада, Муҳтарам Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича ПҚ-1-сонли ва
ПҚ-111-сонли Қарорлари қабул қилиниши бизга дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йилнинг 1-чорагида 1-сонли Қарори ижроси бўйича 2024 йил якунлари бўйича криминоген вазияти оғир
5 та маҳаллаларга номма-ном вилоят-туман кесимида раҳбарлар бириктирилиб манзилли “Йўл харита”лар тузилиб ижрога қаратилди.
Мазкур қарор ижроси бўйича маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларига 84 дона, кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига 2 дона PTZ, маҳаллаларнинг асосий
кириш-чиқиш жойларига 30 дона, савдо марказлари ва бозорларга 2 дона, мактабларнинг кириш-чиқиш жойига
14 дона, очиқ спорт майдонларга 6 дона PTZ камералар ўратилди.
Кўп қаватли уйларга 16 дона домофонлар, 17 та ташвиш тугмалари ўрнатилиб, 225 та хонадонлар ва 18 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари техник қўриқловга олинди, 29 та “намунавий хавфсиз кўча”, 72 та “намунавий хавфсиз йўлак”лар ташкил этилди.
Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 2507 нафар шахслар аниқланиб, “Е-ижтимоий профилактика” электрон ахборот тизимига киритилиб 1625 нафари бўйича қўшма хулосалар қилиниши таъминланди.
Интернет ижтимоий тармоқларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича тарғибот ишлари давомида туманда яшовчи 18 ёшдан катта бўлган 72.684 нафар маҳалла аҳолиси, 1.770 нафар соғлиқни сақлаш, 700 нафар мактабгача таълим, 3.500 нафар умумий ўрта таълим ходимлари ҳамда 965 га яқин бошқа идора ташкилот ходимлари ўртасида ташкил этилган интернетнинг “телеграм” гуруҳларда, шунингдек тумандаги 3 та LED монитор, 5 та банк ҳамда 2 та тиббиёт муассасалардаги мониторларида жиноятларни олдини олиш борасидаги “видеоролик” ва тарғибот материаллари жойлаб борилмоқда.
Шунингдек, ўғирлик жиноятини барвақт олдини олиш мақсадида яшаш хонадонларни, савдо шохобчалар хамда муассаса ва ташкилотларни қўриқлаш пультига улаш ишлари кучайтирилиб 175 та якка тартибдаги хонадон, 186 та муассаса ва ташкилотлар марказий қўриқлаш пултига уланиши таъминланди.
Бундан ташқари, туманда доимий равишда прокуратура органлари томонидан, ички ишлар, миллий гвардия ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг ҳафтанинг ҳар “Пайшанба ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни” тадбирлари мунтазам амалга ошириши, айниқса “маҳалла еттилиги” томонидан 1-сонли Қарор бўйича “ижтимоий профилактика объекти” бўлган фуқаролар билан ишлаши қатъий назоратга олинган.
Бунда асосан, доимий иш ва даромад манбаига
эга бўлмаган шахслар томонидан жиноятлар
содир қилинаётганлигини инобатга олган ҳолда
“меҳнат ярмаркалари” ташкил қилиниб, муқаддам
судланган, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир
қилишга мойил бўлган шахсларни ишга жойлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунинг натижасида, туманимиз Ҳар 100 минг
нафар аҳоли сонига нисбатан содир этилган
жиноятлар бўйича республикамизда энг яхши
кўрсаткични қайд этган.
Жорий йилнинг 3 ойида туманда 43 та жиноятлар (25) содир этилган бўлиб, ушбу жиноятларинг 6 таси
(14 фоизи) олди олиниши лозим бўлган, 26 таси (60 фоизи) аниқланадиган, 11 таси (26 фоизи) аҳборот технологиялар ёрдамида содир этилган жиноятларни ташкил этди.
Жорий йилда содир этилган барча олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ўзим ҳамда тумандаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, жиноятни содир этилишининг туб сабаб ва шарт-шароитлари қатъиятлилик билан бартараф этилмоқда.
Бугунги кунда, туманнинг ижобий тажрибаси сифатида жиноятчиликнинг аҳволини туман ҳокими,
ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳар ойда муҳокама қилиб бориш амалиётини йўлга қўйдик.
Қайд этишим жоизки, кўплаб маҳалла еттилиги
жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда
биз билан елкадош бўлиб, ўзининг куч – ғайратини
аямагани натижасида жорий йилнинг ўтган даврида туманидаги 50 та маҳалланинг бирортасида жиноят содир этилмади.
Азиз юртдошлар!!!
Маърузам сўнгида, Халқимизнинг “мулкингга эҳтиёт
бўл, қўшнингни ўғри тутма” деган доно нақлидан
келиб чиқиб туманимиз аҳолисига ўз мулкларини
қаровсиз қолдирмасликларини сўраб мурожаат
қилмоқчиман.
Шунингдек, ишга жойлашиш, ўқишга кириш,
кредит расмийлаштириш, ер майдони ажратиш,
мулкка эгалик ҳуқуқини белгилашда фирибгарларнинг
“осон ечим топадиган” ёлғон ваъдаларига
алданиб қолишдан сақланишни ва шундай ҳолатлар
учраган тақдирда зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларга мурожаат қилишларингизни
сўраб қоламан.
Туман прокуратураси идоралари туманда
қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жавобгарлик ва жазо муқаррарлигини таъминлаш ҳамда ҳар бир соҳада адолатни
мустаҳкамлаш йўлида барча куч ва имкониятларини
сафарбар қилади.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши
курашда ҳеч ким чеккада турмасдан, барчамиз
бир бўлиб, бир биримизга елкадош бўлиб ҳаракат
қилсак, ҳар бир ҳудуд, маҳалла ва оиланинг
тинчлиги ва осойишталигини сақлашда албатта
кўзланган мақсадларга эришимиз.
Мурожаатим тугади, эътиборларингиз учун катта рахмат!
