Ўзбекистон–Хитой технопарки махсус саноат зонаси
2025-10-20 17:00:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

Ассалому алайкум, муҳтарам тадбир иштирокчилари ва азиз меҳмонлар!
Бугунги кунда мамлакатимиз саноат соҳасидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги 410-сонли қарорига мувофиқ, туманимизнинг Ёвғур маҳалласи ҳудудида “Ўзбекистон–Хитой технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилди.
Ушбу саноат зонаси учун жами 175 гектар ер майдони ажратилиб, замонавий ишлаб чиқариш объектлари ва инфратузилмаларни барпо этиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Olloyor Investitsiya, [19.10.2025 9:32]
Ўзбекистон-Хитой технопарки махсус саноат зонаси
Ассаломаликум хурматли тадбир хурматли мехмонлар қатнашувчилари бугунги кунда
Хурматли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги 410-сонли қарори билан туманнинг Ёвғур маҳалласи худдудида Ўзбекистон-Хитой технопарки махсус саноат зонаси ташкил қилинди ва ушбу саноат зона учун 175 гектарга тенг бўлган ер майдонлари ажратиб берилди.
Технопарк ташкил қилинаётган ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган қумликдан иборат бўлиб, инвестор томонидан Хитой намунаси асосидаги технопарк ташкил қилинади. Ушбу технопаркда амалга ошириладиган лойиҳалар учун зарур инфратузилма, яъни, автомобил йўллари, сув ва канализация тизимлари, табиий газ тармоқлари ҳамда электр энергияси билан таъминлашни Хитойнинг “Hainan xinxiang international investment group компанияси томонидан ташкил қилинган “QO‘SHKO‘PIR XINXIANG INVESTMENT MANAGEMENT” МЧЖ бошқарув компанияси томонидан амалга оширилади. Бошқарув компанияси дастлабки ҳисоб-китобларга кўра инфратузилма учун жами
160 млн. доллар инвестицияларни ўзлаштириб, технопарк учун
100 мегаватгача қўёш фотоэлектрстанциясини қуриб фойдаланишга топширади.
Мазкур технопаркда 16 та лойиҳалар шакллантирилган бўлиб, камида 1,1 млрд. доллар хорижий инвестициялар жалб этилади.
Хусусан, технопаркда Экологик тоза суюқ ва кукунли лак бўёқ маҳсулотлари, Қуёш панеллари, аккумуляторлар, инверторлар ва стабилизоторлар, Кузатув камералар, Электр мототранспорт воситалари, Травматология ва ортопедия тиббиёт асбоб-ускуналар, ақлли маиший техникалар, тикув машиналари, кўча чироқлари, хар хил турдаги электр генераторлари, акумляторлар, инверторлар, фармацевтика махсулотлари, қартошка крахмали каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Натижада, ушбу технопаркда 5000 га яқин янги иш ўринлари яратилади, 140 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, бюджетга йилига қўшимча 200 млрд. сўм тушумлар тушуши таъминланади.
Мисол учун:
Хитойнинг “Runsen xinxiang international investment group” МЧЖ томонидан 35 млн. доллар инвестициялар ҳисобига “Экологик тоза суюқ ва кукунли лак бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси.
Хитойнинг Чунцин правенсиясида фаолият олиб бораётган “ZHONGKE ZISHUN NEW ENERGY INTERNATIONAL” хоржий корхонаси томонидан 60 млн. доллар инвестициялар ҳисобига “Қуёш панеллари, аккумуляторлар, инверторлар ва стабилизоторлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси;
“ZHONG LIAN WU INDUSTRIAL INVESTMENT” хоржий корхонаси томонидан 7 млн. доллар инвестициялар ҳисобига “Кузатув камералар ишлаб чиқариш” лойиҳаси.
“ZHONG LIAN WU INDUSTRIAL INVESTMENT” хоржий корхонаси томонидан 5 млн. доллар инвестициялар ҳисобига “Электр мототранспорт воситалари ишлаб чиқариш” лойиҳаси
“KANGSHENG MEDICAL TECHNOLOGY” хоржий корхонаси томонидан 10 млн. доллар инвестициялар ҳисобига “Травматология ва ортопедия тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш” каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвесторлар томонидан амалий ишлар бошлаб юборилди.
Ушбу Ўзбекистон-Хитой технопарки махсус саноат зонасида ташкил қилинадиган лойиҳаларга бир қанча имтиёзлар берилади.
Булар:
- транспорт харажатлари автомобил ҳаво ва темир йўл транспорти бўйича енг юқори 50 фоиз гача субсидия компенсациялар тўлаб берилади.
- Хомашё маҳсулотларини хорижий давлатлардан импорт қилиб юқори
қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариб чет давлатларга експорт қилинганда корхоналар қўшилган қиймат солиқларидан озод етилади.
Технапаркда амалга ошириладиган лойиҳалар киритилган инвестицияларга қараб даромад солиғидан қуйдагича озод етилади.
- 3 млн. доллардан 5 млн. долларгача – 3 йилга;
- 5 млн. доллардан 15 млн. долларгача – 5 йилга;
- 10 млн. доллар ва ундан юқори бўлган лойиҳалар – 10 йилга даромад солиғидан озод етилади.
Olloyor Investitsiya, [19.10.2025 9:32]
- Технапаркда амалга ошириладиган лойиҳалар киритилган
инвестицияларга қараб Ер солиғи, Мулк солиғи ва Сув соиғи қуйдагича озод етилади.
- 300 минг. доллар дан 3 млн. долларгача – 3 йилга;
- 3 млн. доллардан 5 млн. долларгача – 5 йилга;
- 5 млн. доллардан 10 млн. долларгача – 7 йилга;
- 10 млн. доллар ва ундан юқори бўлган лойиҳалар – 10 йилга даромад солиғидан озод етилади.
Лойиҳаларни шакллантиришда асосий эътиборни импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилди.
Лойиҳаларни шакллантириш жараёнида асосий эътибор импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилди. Бу эса нафақат маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш, балки янги иш ўринларини яратиш, туманимизнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.
Мазкур технопарк фаолияти натижасида туманимизда замонавий ишлаб чиқариш инфратузилмаси шаклланиб, маҳаллий хомашё асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар тайёрланади. Шу билан бирга, хорижий инвесторлар учун ҳам барқарор ҳамкорлик муҳити яратилади.
Эътиборингиз учун катта раҳмат!
