ПРЕСС ТУР
2025-08-15 11:40:00 / Matbuot anjumanlari

Навбаҳор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан оммавий ахборот ваоситалари ходимлари иштирокида "Дарахт кўчатлари етиштириш" мавзусида Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳузуридаги ўрмон хўжалиги агентлиги Навбаҳор кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси давлат муассасасида пресс тур ташкил этилди.
✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалик тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиклаш тўғрисида” ги 2020 йил 6 октябрдаги ПК-4850-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрмон хўжалиги соҳасида ишловчи ходимларининг ишлаб чиқариш меъёрларини белгилаш тўғрисида” ги ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида бошқа йўналишдаги ходимларнинг сони меъёрлари белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ПК-455-сонли қарорининг 10.2 кичик бандига асосан чўл, тоғ, тоғ олди ҳудудларида чўлланиш ва қум кўчиш, сув ва тупрок эрозияларни олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонлари барпо этиш дастурига асосан "Сигма“ ўрмон бўлими ер майдонларида ҳимоя ўрмонлари барпо этиш дастури белгиланган. Шу жумладан: Навбаҳор давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида 13929,3 минг гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан ўрмон йўналиши бўйича Бешрабод ҳудудида 413,3 гектар тўқай ерлар, Учтут массивида 2000,0 гектар тоғ ҳудуди, Уч тут массивида 41,0 минг гектар туқай ҳудудлари, Сигма массивидан 4000,0 минг гектар тоғ ҳудудлари, 5475.0 минг гектар тўқайзорлар мавжуд.
Навбаҳор давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасининг 4088,0 минг гектар яйлов ерлари мавжуд бўлиб, ушбу яйлов ерлари 14 та фуқаро билан ўрмон хўжалиги ўртасида 45677,8 минг сўмга ижара шартнома тузилиб, ушбу маблағ корхонанинг бюджетдан ташқари ҳисоб ракамига кўчириб берилган, бугунги кунда қарздорлик мавжуд эмас. Корхонада 21,8 гектар кўчатхона ҳамда 5 гектар ниҳолхоналари мавжуд бўлиб, ушбу кўчатхонада 275,6 минг дона кўчат, 348,5 минг дона ниҳоллар мавжуд. Навбаҳор давлат ўрмон ишлаб чикариш корхонасида 2025 йил 1 июл ҳолатида жами ташкилотлар билан 64,5 дона кўчат яни 444270,0 минг сўмлик шартнома тузилиб, шу жумладан соғлиқни сақлаш бошқармасига 48946,0 минг дона кўчат, маҳалла фукаролар йиғинларига 10736,0 минг дона кўчат, Навбаҳор туман АТБ Агро банк туман филиалига 3000 минг дона кўчат, Алиском суғурта компаниясига 800 дона кўчат, болалар дам олиш оромгоҳига 1000 дона кўчат, Навоий Шарқ гули нодавлат тижорат МЧЖ га 66 дона кўчатлар шартнома килиниб, тарқатилган, ушбу маблағлар шартнома қилинган ташкилотлар томонидан корхонанинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига кўчириб берилган. Ўзбекистон Республикаси Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 791-сонли қарорида Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги ўрмон хўжаликларида ўрмончилик йўналишидаги ходимларнинг меьёрлари, Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида ўрмон бўлимлари ва ўрмон участкаларини ташкил этиш учун талаб этиладиган ер майдонларини меъёрлари ва ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликларида бошқа йўналишдаги ходимларнинг сони меьёрлари белгиланган. Шу жумладан: Навбаҳор давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасининг бюджетдан 33 штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан ҳозирги кунда ишлаб турган ходимлар сони 31 та ходим ва 2 та бўш(вакант) ўринларни ташкил қилади. Бюджетдан ташқари хўжалик ҳисобидаги ишлаётган ишчилар сони 10 та ходимни ташкил қилиб, ушбу ходимларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб келинмокда.
📷Пресс тур якунида шу мавзуда савол жавоблар ўтказилди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан керакли жавоблар берилди.



