Ешларга эътибор
2025-08-14 19:40:00 / Yangiliklar

Ёшлар ҳар бир миллатнинг эртасини бегиловчи муҳим кучдир. Шу сабаб сўнгги йилларда юртимизда келажагимиз эгаларига бўлган эътибор давлатимиз сиёсатининг пировард мақсадларидан бири этиб белгиланиб, йигит қизларга муносиб турмуш тарзи яратиб бериш борасида эътирофга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Навбаҳор тумани марказида барча шароитларга эга бўлган Ёшлар марказининг қад ростлаши ҳам ана шу эътибор ва ғамхўрликнинг намунаси десак муболаға қилмаган бўламиз.
*️⃣ "Эверест Лочин" МЧЖ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан 5 миллард сўм маблағлар эвазига қурилган ушбу бинонинг қуввати 600 ўринга мўлжаллангандир. Шунингдек, мазкур бинода кутубхона ҳам мавужд бўлиб, у 1500 дан ортиқ илмий ва бадиий адабиётларни ўзида жамлаган. Шунингдек, марказда "ІТ дастурлаш", "Компютер саводхонлиги", "Кибрспорт" тўгараклари ҳамда ”Ибрат фарзандлари” чет тили курслари фаолияти йўлга қўйилган.
⭐️ Бугун мазкур бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқов, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ходжаев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишиб, навбаҳорлик ёшларни бу имкониятлар билан қутлашди. Айтиш керакки, бу бино келажакда Навбаҳорлик ёшларнинг севимли масканига айланади.





