МАТБУОТ АНЖУМАНИ
2025-08-05 16:20:00 / Matbuot anjumanlari

Жорий йилнинг 5 август санасида Навбаҳор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан "Навбаҳор тонги" газетаси таҳририятида “Ҳаётимизда босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, ОАВ мухбирлари иштирок этдилар.
⭐️Анжуманда иштирокчилар томонидан босма нашрларнинг замонавий жамиятдаги роли, унинг таълим, тарбия, маънавий-маърифий соҳалардаги аҳамияти муҳокама қилинди. Босма китоблар, газеталар ва журналларнинг нафақат ахборот тарқатиш, балки миллатнинг маънавий салоҳиятини сақлаш ва бойитишдаги ўрни ҳақида фикр алмашдилар.
✅Анжуманнинг асосий мавзулари қуйидагилардан иборат бўлди:
• Электрон ахборот воситалари оммалашган бир пайтда ҳам босма нашрларни сақлаш зарурлиги.
• Ёшлар орасида китобхонликни ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар.
• Китобхонлик маданиятини шакллантиришда мактаб, оила ва ОАВнинг ўрни.
• Замонавий нашриётчиликдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари.
✅Анжуманда қуйидаги фикрлар билдирилди:
“Босма нашрлар инсон қалби ва онгини тарбиялайдиган энг самарали воситадир. Рақамли асрда ҳам китоб ўқиш маданиятини сақлашимиз шарт.”
“Китоб – миллат юраги. У йўқолса, маънавият ҳам йўқолади. Биз босма нашрларга қайтишимиз керак.”
Анжуман якунида иштирокчилар ўртасида савол-жавоблар ташкил этилди ва келгусидаги амалий таклифлар муҳокама қилинди. Шунингдек, янги босма китоблар тақдимотларини ўтказиб боришга келиўиб олинди.
Хулоса:
➡️Бу каби матбуот анжуманлари орқали жамиятда босма нашрларга нисбатан эътиборни ошириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда маънавий ҳаётимизни бойитиш мақсад қилинган. Босма нашрлар нафақат ахборот манбаи, балки миллатнинг маънавий қомусидир.




