МАТБУОТ АНЖУМАНИ
2025-08-01 15:10:00 / Yangiliklar

Навбаҳор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан ""Навбаҳор тонги" газетаси таҳририяти ва журналистлар иштирокида "Мурожаатлар муаммоларга ечим" мазусида Навбаҳор тумани халқ қабулхонасида матбуот анжумани ташкил этилди.
🔔Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навбаҳор туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан виртуал ва Халқ қабулхонасига келиб тушган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида туманда 2025 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар тингланди.
Навбаҳор тумани аҳолисидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида виртуал ва ҳамда Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда жами 1271 нафар (1687 нафар, -416) мурожаатчидан 1798 (2744 та, -946 ) та масала келиб тушган (-34%). Шундан ижобий ҳал этилгани 564 тани (30,84% ни ташкил қилади (-12%) пасайган
-961 та (84,63%) қаноатлантирилишига эришилган.
-186 таси тушунтириш берилган
-23 таси узоқ муддатли назоратга олинган.
-22 таси кўрмасдан қолдирилган
-64 таси тугатилган
-9 таси маълумот учун қабул қилинган.
Такрорий мурожаатлар эса 288 тани, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан -14%га камайган.
Маҳаллар кесимида ўрганилганда энг кўп:
- “Ғужбоғтепа” МФЙдан 55 та мурожаатчидан 102 та масала;
- “Қизилтепа” МФЙдан 61 та мурожаатчидан 88 та масала;
- “Арабсарой” МФЙдан 58 та мурожаатчидан 86 та масала;
- “Уч тут” МФЙдан 58 та мурожаатчидан 79 та масала;
- “Гулистон” МФЙдан 49 та мурожаатчидан 72 та масала
- “Навкар” МФЙдан 41 та мурожаатчидан 69 та масала
Мурожаатлар масаласи бўйича
- “ҒУЖБОҒТЕПА” МФЙДАН 55 та мурожаатчидан 102 та масала;
-Алимент ундириш сўрови, Иш билан таъминлаш сўрови 6 тадан;
- 18 ёшгача болалар нафақаси, Ҳокимлик ходими хатти-ҳаракатлари, Ҳоким ёрдамчисидан учун кредитга тавсиянома олиш, иш билан таъминлаш, алимент ундириш 6 тадан;
- Яшаш шароитларини яхшилаш, уй-жойни таъмирлаш ва қуриш учун ёрдам, Пенсия ёки нафақа тўловидаги (тарқатишдаги) кечикиш 4 тадан
“АРАБСАРОЙ” МФЙДАН
- 18 ёшгача болалар нафақаси, Алимент ундириш сўрови 6 тадан;
- Уй-жойни таъмирлаш учун кредит, Ҳоким ёрдамчисидан учун кредитга тавсиянома олиш, Яшаш шароитларини яхшилаш, уй-жойни таъмирлаш ва қуриш учун ёрдам 4 тадан;
- 18 ёшдан катталар учун моддий ёрдам, Алимент миқдорини тўғри (қайта) ҳисоблаш, Иш билан таъминлаш сўрови, Электр тармоқлари объектларини (сим устун, трансформатор пункти) қуриш, таъмирлаш, ўзгартириш 3 тадан
- Бошқа давлат ташкилотига ишга кириш (тиклаш), Қарз ундириш ижро ҳужжатлари бўйича, МТТ тўловлари, Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, Оилавий низолар ва бошқалар 2 тадан;
“ҚИЗИЛТЕПА” МФЙДАН
-18 ёшгача болалар нафақаси 10 та,
-Алимент ундириш сўрови, Яшаш шароитларини яхшилаш, уй-жойни таъмирлаш ва қуриш учун ёрдам, Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам 6 тадан,
-Ҳоким ёрдамчисидан учун кредитга тавсиянома олиш, Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги 3 тадан.
“УЧТУТ” МФЙДАН
-Маҳаллий Кенгашлар, Кенгаш раиси ва депутатлари фаолиятидан норозилик 12 марта;
-МФЙ раисини сайлаш, Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар 4 тадан
-Аҳоли томорқасини суғориш учун сув танқислиги, Газ баллонни суюлтирилган газ билан тўлдиришдаги муаммолар 3 тадан
Сайёр қабуллар
Жами туманда жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида режада белгиланган 172 та сайёр қабулдан 139 таси ўтказилган бўлиб жами 952 нафар фуқаро қатнашган ва 709 та масала қайд этилган. Шундан 445 таси 63 % ижобий ҳал этилган бўлса, 153 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш бериш орқали ҳал этилган, 11 тасига тушунтириш берилган, 87 таси ўрганишда ва 13 таси узоқ муддатли назоратга олинган.
🕤Матбуот анжумани якунида шу мавзуда савол жавоблар ўтказилди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан берилган барча саволларга мутахассис томонидан керакли жавоблар берилди.




