Sayyor qabul
2026-11-13 18:05:00 / Yangiliklar

Навбаҳорда сайёр қабул: 30 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилди
🧊Бугун 13 ноябрь куни Навбаҳор тумани халқ қабулхонаси биносида туман аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сайёр қабул ташкил этилди. Ушбу қабулда туман ҳокими Алишер Рашидов бошчилигида раҳбарлар иштирок этдилар.
🫥Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг мурожаатларини жойида ўрганиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга тезкор ечим топиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишдан иборат бўлди. Қабул жараёнида жами 30 нафар фуқаро иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган турли масалалар юзасидан мурожаатларини билдирдилар.
🫥Фуқаролар томонидан асосан уй-жой, ер ажратиш, коммунал хизматлар сифати, иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш каби масалалар кўтарилди. Шунингдек, айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш талаб қилувчи ҳолатларга оид бўлди.
🏢Туман мутасадди раҳбарлар ҳар бир мурожаатни алоҳида тинглаб, уларнинг мазмунига қараб тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар бердилар. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар назоратга олиниб, уларнинг ижроси белгиланган муддатларда таъминланиши таъкидланди.
📶Бундай сайёр қабуллар аҳоли дардини эшитиш, давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, жамиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади. Навбаҳор туманида бундай тадбирларни мунтазам ташкил этиш орқали фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончи янада ортиб бормоқда.
🔄Якунга кўра, мутасаддилар томонидан барча мурожаатлар юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олиниши маълум қилинди









