Sayyor qabul
2026-10-10 17:10:00 / Yangiliklar

✅Туман ҳокими Алишер Рашидов 10 октябр куни туман халқ қабулхонаси биносида туман аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.
📊Сайёр қабул давомида маҳалла аҳолисининг мурожаатлари, муаммолари ва таклифлари бевосита тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
📝Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой таъминоти, коммунал хизматлар, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам, кредит олиш, ишга жойлашиш, автомобиль йўлларини таъмирлаш ҳамда соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалаларни қамраб олди.
📖Қабул давомида 30 дан зиёд мурожаат келиб тушди. Уларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса қўшимча ўрганиш ва муайян вақт талаб этгани боис тегишли тартибда кўриб чиқиш учун масъулларга йўналтирилди.
📝Туман раҳбари ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ва оила манфаати турганини таъкидлаб, кўтарилган масалаларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш, фуқаролар билан ишлашда масъулият ва назоратни янада кучайтириш бўйича қатъий вазифа белгилади.
📌Шахсий ва сайёр қабуллар — аҳоли муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларнинг ечимини тезкор таъминлашнинг муҳим воситасидир.






