Sayyor qabul
2026-09-18 09:05:00 / Yangiliklar
🤍Туман ҳокимининг шахсий қабули

💜18 сентябрь куни Навбаҳор тумани Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими Алишер Рашидовнинг фуқаролар учун шахсий қабули ўтказилди.
🤍Қабул давомида 20 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларда фуқароларни қийнаётган турли ижтимоий ва маиший масалалар, шунингдек, бошқа долзарб муаммолар кўтарилди.
💜Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни батафсил тинглаб, масалаларни қонун доирасида ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
🤍Мурожаатларнинг ижроси масъуллар томонидан назоратга олиниб, фуқароларга натижаси бўйича белгиланган тартибда маълумот берилади.









