Jarayon
2026-09-18 08:15:00 / Yangiliklar

НАВБАҲОР ТУМАНИДА ПАХТА ТЕРИМИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Туман ҳокими Алишер Рашидов ва вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Санъатилло Ҳикматов, Навбаҳор текстел кластерига қарашли пахта тозалаш корхонаси, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва пахта терим отряд раҳбарлари билан учрашишди.
Учрашувда фермерлар билан янги пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик, бирдамлик билан бошлаш, ҳосилни нес-нобудсиз йиғиб олиш бўйича суҳбатлашилди ва пахта теримининг янги мавсумига старт берилди.
Жараёнда дастурхон ёзилиб, нуронийларимиз томонидан пахта мавсумини яхши ўтишини сўраб дуолар қилинди.
Маълумот учун: жорий йилда Навбаҳор туманида 5866 гектар майдонда пахта етиштирилди.
Мавсумга 140 тадан ортиқ тракторлар, 29 та замонавий пахта териш машиналари ва 290 тадан ортиқ тиркамалар жалб этилган









