Jarayon
2026-09-17 10:00:00 / Yangiliklar

Қонун устуворлиги таъминланди
Навбаҳорлик Д.Пулатов эндигина 21 ёшни қаршилаган навқирон йигитлардан бўлиб, бу ёшда бирор-бир ҳунарни ўрганиши ёки олий маълумотли бўлиб, маълум бир касбни мукаммал эгаллаш ёшида эди, бироқ у бу йўлни танламади.
Гап шундаки, Д.Пулатов транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд бўлмасдан туриб 2025 йил 29 март транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида, ўзига олдиндан таниш бўлган М.Абдукаримовнинг бошқарувидаги давлат рақами “Кобальт” русумли транспорт воситаси автоювиш шохобчасиданбошқариб олиб қочган ва ушбу транспорт воситасини Навбаҳор тумани “Янгиқўрғон”ҳудудидаги йўлда бошқариб ҳаракатланиб бориб, бошқарувни йўқотиб йўл бўйида тўхтаб турган учта автомашиналарга бориб урилган.
Д.Пулатовга оид жиноят иши, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди.
Судда Д.Пулатов алкоголли ичимликдан маст ҳолда транспорт воситасини олиб қочганини тан олиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлик билдирди ва енгиллик беришни сўради.
Суд томонидан Д.Пулатовни айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, ёши, муқаддам судланмаганлигини эътиборга олиниб, у Ўзбекистон Республикаси ЖК 267-моддасининг1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга шу моддага асосан ЖКнинг 57-моддасини қўлланиб 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят учун жазо муқаррар, эндиликда Д.Пулатов ёш умрининг маълум қисмини қамоқда ўтайдиган бўлди.
Жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳарсудининг судьяси
К.К.Козиев
