JARAYON
2026-07-14 18:35:00 / Yangiliklar

Навбаҳор тумани ҳокими Алишер Рашидов томонидан «Ижтимоий реестр»нинг «Камбағал оила» тоифасига киритилган оилалардаги ҳокимга бириктирилган ишсиз фуқаролар билан манзилли ишлар изчил давом эттирилмоқда.
🎓Шу муносабат билан туман ҳокими Ҳаловаттепа маҳалласида истиқомат қилувчи бириктирилган ишсиз фуқаролар билан шахсан учрашди. Суҳбат давомида ҳар бир фуқаронинг меҳнатга лаёқати, қизиқиши ва мавжуд имкониятлари ўрганилиб, уларнинг доимий иш билан таъминланиши ҳамда барқарор даромад манбаини яратиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🎓Учрашувда фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бўш иш ўринларига йўналтириш ва ўзини ўзи банд қилиш имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
🎓Масъулларга ҳар бир мурожаат ва аниқланган муаммолар бўйича манзилли ишлаш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган чораларни тезкор амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди





