Sayyor qabul
2026-07-10 18:35:00 / Yangiliklar

Бугун Навбаҳор туманининг "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Алишер Рашидов раҳбарлигида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
➡️Сайёр қабулда туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этди. Қабулда 35 нафар фуқаро қатнашиб, ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат ва таклифларини билдирди.
⚡Қабул давомида аҳоли томонидан ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳоли бандлиги, коммунал хизматлар сифати, инфратузилмани яхшилаш ҳамда бошқа долзарб йўналишларга оид мурожаатлар кўтарилди.
➡️Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди. Ижросини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
✅Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва уларга тезкор ҳамда самарали ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.






