Sayyor qabul
2026-06-20 10:35:00 / Yangiliklar

Фуқаролар мурожаатлари ортида инсонларнинг дарду ташвишлари, ҳал этилишини кутаётган муаммолари ва орзу-умидлари мужассам. Шу боис ҳар бир мурожаатни ўз вақтида кўриб чиқиш, унда кўтарилган масалаларга қонуний ва асосли ечим топиш давлат органлари фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
✅Жорий йилнинг 20 июнь куни Навбаҳор туманидаги 2-политехникум биносида Кўҳрон маҳалласи фуқаролари ҳамда туман аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.
✅Қабулда Навбаҳор тумани ҳокими Алишер Рашидов, туман прокурорининг катта ёрдамчиси И.Фармонов, туман ИИБ бошлиғи Б.Қурбонов ҳамда туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Бердиевлар иштирок этди.
💬Қабул давомида 20 нафардан ортиқ фуқаро турли масалалар юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатлар мутасадди раҳбарлар томонидан тингланиб, атрофлича ўрганилди, айрим масалалар жойида ҳал этилди ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
✅Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқот қилиш, муаммоларига ечим топиш орқали аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончи янада мустаҳкамланмоқда. Сайёр қабуллар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.






