Sessiya
2025-12-29 15:35:00 / Majlislar
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди

Куни кеча Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 16-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига мувофиқ, қатор муҳим масалалар билан бир қаторда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
⏳Хусусан, Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши раислигига янги номзодни тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу лавозимга туман Кенгаши депутати Тошқул Абдиев номзоди илгари сурилди.
🟢Муҳокамалардан сўнг, депутатлар томонидан Тошқул Абдиев номзоди бир овоздан маъқулланди ва у Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши раиси этиб сайланди.
✅Сессия якунида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



