Сўнгги йилларда мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиб, барча жойларда, ҳатто энг чекка маҳаллаларда ҳам илгари бўлмаган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
2026-01-15 12:30:00 / Press-relizlar

Айниқса, ҳурматли Президентимизнинг биргина Қорақалпоғистон учун 2017 йилдан буён 78 Фармон ва Қарорлари қабул қилинган бўлса, ҳозирги вақтда 38 ҳужжатнинг ижроси давом этмоқда.
Қабул қилинган тарихий ҳужжатлар асосида:
- халқимизга, шу жумладан ёшларимизга бир қатор қулай шароитлар яратилганини;
- тадбиркорларимизга илгари бўлмаган кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилганини;
- халқнинг оғири енгил, узоғи яқин бўлганлигини, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ижобий ечим топилаётганлигини,
- нуронийлар, хотин-қизлар, айниқса, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар яқиндан қўллаб-қувватланаётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлашимиз лозим.
Шундай яратиб берилган имкониятлар натижасида барча соҳаларда жадал ўзгаришлар ва янгиланишлар рўй бермоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистоннинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 2017 йилдан бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 4 баробарга ўсишига эришилди;
- Корхоналар сони - 29 мингтага етиб, 2017 йилга нисбатан 3 баробарга кўпайди (2017 йилда 11,1 мингта);
- аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот бир неча баробар ошди;
- Ҳудудий корхоналарда саноат маҳсулотлари ҳажми 4,3 баробарга ўсиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми кенгайди;
- 2017 йилда 6 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган бўлса, бу кўрсаткич 2025 йил якуни билан қарийб 500 баробарга ўсиб, 2 ярим миллиард долларга етди;
- қолаверса, 2025 йилнинг товарлар экспорти 2017 йилга нисбатан қарийб 14 баробарга ўсиб, 2025 йил якунида 443 млн. долларга етказилди (2017 йил 32,1 млн. доллар).
Муҳим жиҳати шундаки, ҳурматли Президентимиз томонидан ҳар қандай қарор, фармон қабул қилинса ҳам Қорақалпоғистонга алоҳида эътибор қаратилиб, минтақамиз аҳолиси ва тадбиркорлари учун алоҳида имтиёзлар берилмоқда.
Ана шундай яратилган қўшимча имкониятларни бугун халқимизнинг ҳар бир вакили ўз ҳаётида ҳис этмоқда, десак, муболаға бўлмайди.
