Сўнгги йилларда юртимиз тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиб, Қорақалпоғистон тарихида илгари бўлмаган янгиланишлар юз бермоқда.
2026-01-15 12:20:00 / Press-relizlar

Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор-фармонлардан бир нечтасини таъкидлайдиган бўлсак, ҳурматли Президентимизнинг 2023 йил 13 июлдаги "Қорақалпоғистонда Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этиш тўғрисида"ги 228-сонли Қарори асосида:
- 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн сўмдан, жами 228 млрд. сўм ажратилиб, маҳаллалардаги ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Таъкидлаш жоизки, халқни бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган ва "Кўча оқсоқоллари" томонидан кўтарилган 2 400 га яқин муаммоларга ечим топилди.
Булардан ташқари, Ҳурматли Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги 330-сонли Қарори асосида халқимизнинг бугунги турмушидан розилигини таъминлаш йўналишида 2025 йилда:
- 89 та оғир маҳаллаларнинг томорқа ерларини суғоришни яхшилаш учун 150 млрд. сўмлик 745 км каналлар тозаланди, 102 км каналлар бетонланди.
Натижада фуқароларнинг томорқалардан қўшимча даромад олишига имконият яратилди.
Қолаверса, маҳаллаларда аҳолининг уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишида яқиндан ёрдам кўрсатувчи 50 та Маҳалла сервис компаниялари ташкил этилди.
Шу билан бирга, маҳалла еттилигига қулай шароитлар яратиш мақсадида:
- сўнгги йилларда 100 дан ортиқ маҳалла биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, шундан 80 та бино янгидан қурилганини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Бундан ташқари, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, уларга сифатли давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш мақсадида 2023 йилда 28 та маҳалла янгидан ташкил этилди.
Шунингдек, 452 маҳалладаги кўча бийларининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланиб, уларнинг самарали ишларини ёйиш мақсадида ҳар йили "Энг намунали кўча бийи" танлови ўтказилиб, ғолиб бўлганлар рағбатлантириб келинмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг 2023 йил 28 июлдаги 119-сонли Фармони билан берилган имтиёз асосида ҳужжатсиз қурилган 27 минг 590 та турар-жойнинг жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, иморатларига мулк ҳуқуқи берилди.
Натижада бир неча йиллардан буён халқимизни қийнаб келаётган масалаларга ечим топилди.
