Сўнгги йилларда юртимиз тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиб, Қорақалпоғистон тарихида илгари бўлмаган янгиланишлар юз бермоқда.
2026-01-15 12:15:00 / Press-relizlar

Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор-фармонлардан бир нечтасини таъкидлайдиган бўлсак, ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрдаги қарори асосида (500-сонли):
- 2023-2028 йилларда 4 955 км тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмасини ётқизиш учун 795 млрд. сўм маблағ ажратиш белгиланди.
Мана, бугунги кунда 935 км тупроқ йўллар яхшиланиб, бу ишлар давом эттирилмоқда.
Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 52-сонли Қарори билан:
- ҳурматли Президентимизнинг топшириғи асосида шаҳар ва туманларга бириктирилган вилоятлар билан биргаликда жами 21 мингдан ортиқ турар жойларнинг томини шиферлаш ҳамда авария ҳолатидаги, яшаш учун яроқсиз бўлган 709 та турар жойларни янгидан қуриш белгиланди.
Шундан, бугунги кунда 17 мингдан зиёд уй-жойлар шиферланиб, 326 та уй-жой янгидан қурилди.
Бундан ташқари, Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларидаги 2 минг километр тупроқ йўлларга қум-шағал ётқизиш белгиланди.
Бугунги кунда бу туманлардаги 500 км ички йўлларга ШПС ётқизилиб, халқимиз учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг 2023 йил 10 июлдаги "Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этиш тўғрисида"ги 219-сонли Қарори асосида:
- Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди ва давлат бюджетидан 20 млрд сўм ажратилди.
Қолаверса, "Айқулаш" ва "Мақом" ансамбли, Қўғирчоқ театри, шунингдек, барча маданият бўлимларига Президент совғаси - замонавий автотранспорт воситалари топширилди.
Шунингдек, маданият бўлимлари ҳузуридаги Халқ ансамбллари ва театр жамоалари зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди.
Шу билан бирга, қарийб 6 ярим млрд. сўм маблағ ҳисобидан "Қорақалпоқфилм" киностудияси биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, зарур техника ва инвентарлар билан таъминланди.
Бундай яратилган имкониятлар натижасида ўтган йили "Қорабой" кино комедияси суратга олинган бўлса, бугунги кунда "Муаллим" филми, "Гулойим ва қирқ қиз" тарихий фильмлари суратга олинмоқда.
Шу билан бирга, 2025 йил январь ойидан бошлаб маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилган бўлса, июль ойидан яна 15 фоизга кўпайтирилди.
