Сўнгги йилларда юртимиз тараққиётнинг янги босқичига кўтарилиб, Қорақалпоғистон тарихида илгари бўлмаган янгиланишлар юз бермоқда.
2026-01-15 12:05:00 / Press-relizlar

Аниқ мисоллар билан таъкидлайдиган бўлсак, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган биргина фармон ҳақида айтиб ўтганда, ҳурматли Президентимизнинг 2022 йил 31 августдаги Қорақалпоғистонда тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳолининг фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 213-сонли тарихий фармони қабул қилиниб, шу асосда бир қатор имтиёз ва преференциялар берилди.
Хусусан:
- тадбиркорлик субъектларига 2028 йил
1 январга қадар фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 2 бараварга камайтирилди;
- ижтимоий солиқ миқдорлари камайтирилиб, 1 фоиз этиб белгиланди.
Натижада шу кунга қадар жами 567 млрд. 536 млн. сўм маблағ 17 мингдан ортиқ тадбиркорлар ихтиёрида қолдирилди.
- 14 фоизлик ставкада 7 йил муддатгача, 2 йиллик имтиёзли даври билан фақат қорақалпоғистонлик тадбиркорларга 1 трлн. сўм кредитлар ажратилди.
Бунинг ҳисобидан тадбиркорларга ўз бизнесини ривожлантиришга, янги қувватларни ишга туширишга ва янги иш ўринлари яратишга замин яратилди.
- Қорақалпоғистонлик ёшлар учун республикамиздаги давлат олий ўқув юртларига ажратилган қўшимча квоталар асосида 31 мингга яқин ёшлар талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.
Бу ўз навбатида, ёшларимиз учун катта имкониятлар эшигини очиб берди, десак муболаға бўлмайди.
- 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун темир йўл ва авиа чипталари нархи 2 баробар арзонлаштирилиши натижасида ҳар йили минг-минглаб фуқароларимиз ушбу имтиёздан фойдаланиб келмоқда.
Биргина фармон асосида берилган имтиёзларни янада кенг тарзда таъкидлаб ўтиш мумкин. Албатта, бундай имтиёз ва имкониятлар республикамиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқишда муҳим ўрин тутмоқда.
