Ғузор тумани прокурори Рустам Сайфиевнинг туман аҳлига мурожаати
2026-04-03 12:45:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

Ассалому алайкум ҳурматли туманимиз фуқаролари!
Юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жиноятчиликни сақлаш устувор вазифаларимиздан биридир.
Шу жумладан, мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эмас,
балки бутун бир жамоатчиликнинг, ҳар бир фуқаромизнинг бурчи десак адашмаган бўламиз.
Қадрли тумандошлар!
Амалга оширилган ишлар ва кўрилган чораларга қарамай, жорий йилнинг ўтган даврида туманда умумий жиноятлар сони 227 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 164 тага ошган. Ўтган даврда туманимизда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 35 тани ташкил қилиб, 7 тага ёки 25 фоизга ошди.
Айниқса, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш – ўғирлик жиноятлари кўплаб учрамоқда. Ўтган даврда, туманимизда 13 та ўғирлик ҳолатлари
содир этилиб, жиноят ишлари қўзғатилгани бунинг яққол исботи.
Шунингдек, сўнги пайтларда ўртача оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари ҳам сезиларли равишда кўпаймоқда.
Қонунларга қатъий риоя этиш, ўзгалар ҳуқуқи, шаъни ва қадр қимматини, мол - мулки дахлсизлигини ҳурмат қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, жамиятда юриш - туриш қоидаларига риоя қилиш, ҳам қонуний, ҳам инсоний бурчимиз эканини ҳам доимо ёдда тутишимиз зарур.
Азиз Ғузорликлар !
Албатта, туманда жиноятчилик ва коррупциянинг олдини олишда, умуман барча соҳаларда қонунийликни таъминлашда, энг аввало, маҳалла аҳли, ёшлар ва нуроний ташкилотлар фаолларига, турли меҳнат жамоаларидаги жонкуяр ва ватанпарвар инсонларга, уларнинг амалий ёрдами ва ҳамкорлигига таянамиз.
Президентимиз талаб қилаётганларидек, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Азиз тумандошлар, келинг, барчамиз шу йўлда муҳтарам Президентимизга елкадош бўлиб, қонун устувор, адолат ҳукмрон бўлган жамиятни биргаликда барпо этайлик !
Рустам Сайфиев, Ғузор тумани прокурори
