Ғузор тумани прокурори Рустам Сайфиевнинг туман аҳлига мурожаати
2026-03-07 13:30:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

Ассалому алайкум ҳурматли туманимиз фуқаролари!
Хабарингиз бор бугунги кунда юртимизда кенг кўламдаги ислоҳотлар, ўзгаришлар ва янгиланишлар олиб борилмоқда. Буни давлат ва жамият қурилиши, суд ва ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, ўзаро манфаатли ташқи сиёсат ва бошқа барча соҳаларда кўришимиз мумкин.
Бу ўзгаришлар аввало халқимизнинг бугунги ҳаёти ва эртанги истиқболини ўйлаб, миллий манфаатларимиз йўлида амалга оширилмоқда.
Бу жараёнда айниқса аҳоли тинчлиги ва осойишталиги, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, “Хавфсиз ҳудуд”, “Хавфсиз маҳалла” каби тамойилларга қатъий амал қилган ҳолда, қонун устувор бўлган муҳитни яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Шу жумладан, мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эмас, балки бутун бир жамоатчиликнинг, ҳар бир фуқаромизнинг бурчи десак адашмаган бўламиз.
Қадрли тумандошлар!
Шуни таъкидлаш жоизки, барча идора ва ташкилотлар ҳамда халқимиз билан биргаликда барча соҳаларда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга
оширилмоқда.
Амалга оширилган ишлар ва кўрилган чораларга қарамай,жорий йилнинг ўтган даврида туманда умумий жиноятлар сони 154 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108 тага ошган.
Ўтган даврда туманимизда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 30 тани ташкил қилиб, 13 тага ёки 76 фоизга ошди. Айниқса, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш – ўғирлик жиноятларикўплаб учрамоқда.
Ўтган даврда, туманимизда 15 та ўғирликҳолатлари содир этилиб, жиноят ишлариқўзғатилгани бунинг яққол исботи. Шунингдек, сўнги пайтларда фирибгарлик жиноятлари ҳам сезиларли равишда кўпаймоқда.
Шу сабабли, туманимиз аҳолисидан фирибгарлик ва ўғрилик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда пул-олди берди ва бошқа масалаларни нотариал идоралар орқали амалга оширишларини сўраб қоламиз.
Азиз Ғузорликлар !
Албатта, туманда жиноятчилик ва коррупциянинг олдини олишда, умуман барча соҳаларда қонунийликни таъминлашда, энг аввало,маҳалла аҳли, ёшлар ва нуроний ташкилотлар фаолларига, турли меҳнат жамоаларидаги жонкуяр ва ватанпарвар инсонларга, уларнинг амалий ёрдами ва ҳамкорлигига таянамиз.
Агарда ҳар бир фуқаро туманимизни жиноятдан, корруп-циядан ҳоли, тинчва хавфсиз ўлкага айлантиришга ўз ҳиссасини қўшса,барчамиз бир тану бир жон бўлиб, биргаликда курашсак кўзланган мақсадга албатта эришамиз.
Бугунги кунда жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида қатъий ишлаяпмиз. Президентимиз талаб қилаётганларидек, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Қонунларга қатъий риоя этиш, ўзгалар ҳуқуқи, шаъни ва қадр қимматини, мол - мулки дахлсизлигини ҳурмат қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя қилиш, ҳам қонуний, ҳам инсоний бурчимиз эканини ҳам доимо ёдда тутишимиз зарур.
Азиз тумандошлар, келинг, барчамиз шу йўлда муҳтарам Президентимизга елкадош бўлиб, қонун устувор, адолат ҳукмрон бўлган жамиятни биргаликда барпо этайлик !
Рустам Сайфиев, Ғузор тумани прокурори
