Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
2026-08-19 10:00:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

Туман ҳокими Э. Асронқуловнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги сайёр қабули Ўзбекитон Республикаси Президентининг Фурқат туманидаги Халқ қабулхонаси биносиида ташкил этилди. Фуқароларга қулайлик яратиш ҳамда масалаларни жойида ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида қабул давомида ҳоким ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этадилар.
Қабул очиқ ва ошкора муҳитда ўтиб, фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича туман раҳбарига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Қабул жараёнида жами 14 нафар жисмоний ва юридик шахслар турли масалалар юзасидан мурожаатлар қилдилар. Шу куннинг ўзида 2 та мурожаат ижобий ҳал этилди ҳамда мурожаатчиларга натижаси маълум қилинди. Қолган мурожаатлар бўйича эса масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилиб, қонун талаблари асосида кўриб чиқиш ва белгиланган муддатларда ҳал этиш учун назоратга олинди.
Туман раҳбарининг навбатдаги сайёр қабулининг вақти ва манзили тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда маълумот бериб борамиз.





