Korrupsiyaga qarshi kurash

Фарғона шаҳар Электр таъминоти корхонаси ва Қиргули Электр таъминоти корхонасида давлат хизматчилари самарадорлиги ва “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва корхона ҳодимлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
8 августдаги ПФ-129-сонли Фармони ижроси, коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари, ҳамда ижро интизоми масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, ходимлар фаолиятида масъулиятни кучайтириш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидланди.
Бундан ташқари, давлат дастурларининг бажарилиши, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари атрофлича мухокама этилди.
Йиғилиш якунида масъул раҳбарларга коррупцияга қарши курашишда тизимли ёндашувни кучайтириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш ва амалий ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.
