Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, азиз меҳнат фахрийлари! ✅ Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман!
2026-06-27 09:00:00 / Yangiliklar
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, азиз меҳнат фахрийлари!
✅ Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман!
🔹 Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ва янгиланишларни халқимизга тезкор, холис ва ҳаққоний етказишдаги фидокорона меҳнатингиз юксак эътирофга лойиқ. Жамиятда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, давлат ва халқ ўртасида мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилишдаги ҳиссангиз беқиёс.
🔹 Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, ижодий илҳом ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Қаламингиз доимо ўткир, сўзингиз таъсирчан бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Фурқатбек Бўтахонов,
Булоқбоши тумани ҳокими

