Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Булоқбоши туманига ташриф буюрди.
2026-02-23 15:00:00 / Yangiliklar
Булоқбоши туманининг ташриф қоғози ҳисобланган "Ширмонбулоқ" туризм маскани ва унинг атрофидаги ҳудудларни комплекс ривожлантириш масаласи ташрифнинг марказида бўлди.
Туман ҳокими Фурқатбек Бўтахонов дастлаб туризм масканида олиб борилаётган ишлар, янги лойиҳалар ва кутилаётган натижалар хақида маълумот берди.
Шунингдек, туризм қўмитаси раиси, инфратузилмани яхшилаш, йўллар, меҳмонхоналар, айниқса, оилавий меҳмон уйлари, кўнгил очар дам олиш максанларида сервис сифатини ошириш, инвестиция жалб қилиш , туризм объектлари атрофида янги лойиҳаларни амалга ошириш, янги тадбиркорларни жалб этиш каби кўрсатма ва тавсиялар берди.
Ташриф якунида туманнинг туристик харитасини янада бойитиш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиши белгиланди.









