Бугун Булоқбоши тумани ҳокими Фурқатбек Бўтахонов «Ширмонбулоқ» туризм масканига ташриф буюриб, ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
2026-02-04 10:00:00 / Yangiliklar
Шунингдек, туман ҳокими ушбу туризм масканида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ҳамда келгусида фаолият юритиш ниятида бўлган тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Учрашув давомида туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими томонидан тадбиркорларга зарур шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди. «Ширмонбулоқ» туризм масканини замонавий талабларга жавоб берадиган, аҳоли ва сайёҳлар учун жозибадор дам олиш ҳудудига айлантириш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.






