Сирдарё вилоятида боғлар ва токзорларни барпо қилиш бўйича ТАВСИЯНОМА
2026-08-06 10:00:00 / Yangiliklar

Ушбу тавсиянома Сирдарё вилояти тупроқ-иқлим шароитида, мевали боғларни ва токзорларни барпо этиш, кўчатларни экиш схемалари, пайвандтагларни танлаш ҳамда мева-узум навларини қисқача тавсифи бўйича тавсиялар берилган.
- Кўчат экиш учун майдонни тайёрлаш. Кузда кўчат экиш учун танлаб олинган майдон плантаж плуги билан 50-60 см чуқурликда хайдалган бўлиши керак. Агарда майдон хайдалмаган бўлса, баҳорда 35-40 см чуқурликда ер хайдалиб қатий тарзда лазер текислагичида текисланади, бу эса ўз навбатида сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш самарадорлигини 2-3 баробарга оширади, ҳамда кўчат экиш учун режа тортилади ва кўчатлар экилгандан кейин бошқа боғлар қатори қишда шўр ювиш ишларини амалга оширириш лозим.
Олинадиган ҳосилдорликни миқдори фақат нав ва пайвандтагдан, агротехника савиясидан эмас, балки ўсимликларнинг қатор ораси ва дарахт оралиғига ҳам боғлиқ.
Майдонда қанча кўчат кўп бўлса, ҳосил шунча кўп бўлади, лекин дарахтларнинг жойлашиш зичлигининг ҳам чегараси бор. Бу дарахтларнинг ҳажмига ва қатор ораларининг техника билан ишлов бериш даражасига ҳам боғлиқ. Ҳосилни сифати ва миқдорига дарахт танасига тушадиган ёруғликни сифати ва миқдорига ҳамда шамол ҳаракатланишига узвий боғлиқ.
- Кўчат экиш. Кўчат экиладиган чуқурларни чуқурлиги ва кенглиги 60×60 см бўлиб, чуқур қазишда тупроқ устининг 20-25 см унумдор қисми чуқурнинг бир томонига олиб, чуқурнинг қолган қисми иккинчи томонга олиб қўйилади. Чуқурга кўчат экишдан олдин 350-400 г фосфорли, 30-40 г калий ўғити ҳамда 8-10 кг чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади.
Кўчатни экишдан олдин алоҳида тайёрланган шатмоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1:1 қилиб қаймоқсимон қилиб тайёрланади), ботириб олиб экилади. Кўчат чуқурга қуйилиб, олдин олинган унумли тупроқ чуқур тагига солиниб, кейин олинган унумсиз ўғит билан аралаштирилган тупроқ билан тўлдирилиб, илдиз пайванд қилинган жойи тупроқдан 2-3 см юқорида бўлиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўла сув қуйилади. Бунда тупроқ зичланиб, кўчат яхши кўкаради. Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига тупроқ солиб тўлдирилади.
- Кўчатларни парваришлаш. Экилган кўчатлар вегетация даврида кўчатларнинг атрофлари қатқалоқ бўлиб қолмаслиги учун юмшатиб турилади. Тупроқ шароитига қараб, вегетация даврида зарур намликни таъминлаш учун албатта томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш талаб этилади.
Янги экилган кўчатларни дастлабки даврида сув билан таъминлашга катта эътибор бериш зарур. Кўчатлар тўлиқ кўкариб кетиши учун (агар томчилатиб суғориш системалари ишга тушмаган бўлса) кўчат атрофини
айлана шаклида ариқ олиниб, ариқ тўлгунча сув қуйиш лозим ёки ариқ орқали суғорилса, кўчат атрофидан сувни айлантириб ўтказиб суғориш зарур. Тупроқ намлигини доимий сақлаш мақсадида12-14 мартагача суғорилади.
Ёш боғларни касаллик ва зараркунандаларга чидамлилик даражаси анча паст бўлади. Шунинг учун зарурият туғилган ҳолда касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш чораларини қўллаш зарур.
- Томчилатиб суғоришнинг ўзига хос жиҳатлари. Томчилатиб суғориш экинларни суғориш усуллари орасида нисбатан янги саналади ва унинг ўзига хослиги сувни босим остида ўсимликкача етказиб бериши билан белгиланади.
Томчилатиб суғориш тизими ўсимликнинг сувга бўлган эҳтиёжига тенг миқдордаги сувни зарур муддатда унинг илдиз қатламига етказиб беришга мўлжалланган сув тақсимловчи доимий тармоқдан иборат.
Томчилатиб суғоришнинг бошқа суғориш усулларидан фарқли жиҳати шундан иборатки, мазкур суғориш усулида тупроқнинг намлиги ва уни яратиш учун берилаётган сув бошқарилади.
Одатдаги эгатлаб суғориш усулида сув эгатга оқизилгандан сўнг даланинг бир қисмида тупроқнинг намлиги хаддан ортиб кетса, бошқа қисмида сув яхши оқмаганлиги туфайли тупроқ яхши намланмайди. Томчилатиб суғоришда эса сув ҳар бир экиннинг маълум даврдаги эҳтиёжига мос равишда дала бўйлаб бир текисда берилади. Шундай қилиб даланинг экин жойлашган жойлари бир хилда намланади. Тупроқда ортиқча намликнинг юзага келишига йўл қўйилмайди. Эгатлаб суғорилганда суғоришдан кейин тупроқда намликни ҳаддан зиёд ортиши экинни сувга бўктирса, суғоришлар орасидаги вақтнинг узоқлиги оқбатида тупроқ қуриб кетиб ўсимликни сувсиз қолдиради.
Навбатдаги суғоришда экин яна сувга бўкади, ундан кейин эса яна сувсиз қолади, яъни стресс ҳолатларга тушади. Натижада ўсимлик ўз энергиясини шу стресс ҳолатларни енгишга сарфлашга мажбур бўлади ва бир текис ривожлана олмайди. Томчилатиб суғоришда эса экин илдиз қатламининг намлиги бир хилда ушлаб турилади ва экин бир текис ривожланади . Томчилатиб суғоришда экиннинг илдизи ривожланадиган тупроқ қатламида ўсимлик учун оптимал бўлган тупроқнинг сувфизик режими яратилади.
- Шакл бериш. Уруғлик мевали дарахтларга асосан кузда ва данакли мевали боғларда эрта бахорда шакл бериш мақсадга мувофиқ. Ўзбекистон шароитида пакана пайвандтагда экилган интенсив боғларда кўчатларга 60 см юқоридан кесилиб, шакл берилади. Четдан келаётган кўчатларни веретино шаклида, яъни асосий лидер новда
қолдирилиб, ёнига кўпроқ новда беришга қаратилади, яъни шохлатилади. Шакл беришда кўчатнинг асосий лидер шохида штамби учун 50 см қолдирилиб, ундан юқорисига 8-10 кўз қолдирилиб, ундан сўнг яна шип 3 та кўз қолдирилиб, ортиқчаси кесилади.
Келажакда етарли шохлаши учун 50 см. танасидан юқорида жойлашган 3 кўз ойсимон шаклида (кўчат кўчатхонасида шохламаган бўлса) кўзни ўсиши қисмидан кербовка (кесиш) қилинади ва яна учта кўз ташлаб яна учта кўз тўғри чизиқ шаклида кесимида (кербовка) қилинади. Бу жараённи кўчат яхши ўса бошлаган даврида қилса яхши натижа беради. Шохланган шохлар июль-август ойларида 90° эгилади ва боғланади. Ёш ўсган новдаларда мева куртакларини ҳосил қилиш мақсадида улар маълум вақтда чилпиб (чеканка) турилади. Бу усул мева куртакларини кўпроқ ҳосил бўлишини таъминлайди.
- Темир бетон устунлар ўрнатиш ва сим тортиш. Экилган кўчатларни биринчи йилни ўзида симбағазларга боғлаб, парвариш қилиш учун темир бетон устунлар ўрнатилинади.
- Кўчатларни симбағазларга боғлаб парвариш қилиш. Янги экилган олма, нок боғларига темир бетон устунлар ҳамда сим тортилгач, кўчатларнинг новдалари симларга боғлаб чиқилади ҳамда келажакда новдалар ўсиб, ривожланиши учун парвариш ишлари олиб борилади.
- Ўғитлаш. Ёш экилган кўчатлар яхши ривожланиб, ўсиши учун апрель ойининг иккинчи ярмида ҳар бир кўчат атрофига 100-120 г дан азотли ўғит солинади. Иккинчи марта июнь ойида шунча миқдорда яна азотли ўғит солинади.
Томчилатиб суғориш системаси мавжуд бўлган боғларда барча минерал озуқаларни сув орқали топчилатиб бериш мақсадга мувофиқдир. Бунда ўғитни ўзлаштириш самарадорлиги анча юқори бўлади.
Ёш пакана пайвандтагли боғлар орасига биринчи иккинчи йиллар сабзавот, полиз, картошка экинлари экиш мумкин. Учинчи йилдан тушбу экинлар экиш тавсия этилмайди. Чунки боғ қатор орасига ишлов берилиши сабабли экинлар экилмайди (Ҳайдаш, ўғитлаш, кимёвий ишлов бериш).
Октябр-ноябрь ойларида ёш ниҳоллар ораси ҳамда кўчатларнинг қатор ораси чопилиб, юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади. Тупроқда намлик яхши сақланади.
Кузда ноябрь ойида фосфорли ҳамда калий ўғит, яъни гектарига 90 кг, фосфор 45 кг калий ва 10 т органик ўғит солиниб чопилади.
Янги экилган интенсив боғлар иккинчи йилдан бошлаб ҳосилга киради, 4-5 йили тўлиқ ҳосил бера бошлайди.
Сирдарё вилоятида ташкил этиладиган боғ ва токзорларга экишга тавсия этиладиган мевали ва ток кўчат турлари, навлари ҳамда экиш схемаси тўғрисида
МАЪЛУМОТ
|
№ |
Мевали ва ток турлари |
Навлар номи |
Ярим пакана усулда |
||
|
Пайвандтаг |
Экиш схемаси, метр |
1 га ерга талаб этиладиган кўчат сони, дона |
|||
|
1 |
Олма |
Голден Делишес |
ММ-106 |
5х4 |
500 |
|
Ренет Симиренко |
|||||
|
Пинк леди |
|||||
|
Гала |
|||||
|
Размарин белий |
|||||
|
Ренет Симеренко |
|||||
|
Стар кремсон |
|||||
|
2 |
Нок |
Любимитсая клапа |
Айва-А БА-29 |
5х3 |
666 |
|
Лесная красавитса |
|||||
|
Вильямс |
|||||
|
Зимня нашвати |
|||||
|
3 |
Ўрик |
Юбилейный Навои |
ГФ-677 |
4х4 |
625 |
|
Субхони |
|||||
|
Фаралия |
|||||
|
Қандак |
|||||
|
Фардао |
|||||
|
4 |
Гилос |
Ревершон |
Кримский-5 |
4х4 |
625 |
|
Кора гилос |
|||||
|
Драгона жёлтая |
|||||
|
Воловай сердса |
|||||
|
5 |
Шафтоли |
Лола |
ГФ-677 |
4х4 |
625 |
|
Муяссар |
|||||
|
Анжир шафтоли |
|||||
|
Ташкентский Нектарин |
|||||
|
6 |
Олхўри |
Чернослив Самаркандский |
ГФ-677 |
4х4 |
625 |
|
Супериор |
|||||
|
Юбиленый |
|||||
|
Исполинский |
|||||
|
Бертон |
|||||
|
7 |
Анор |
Ачиқ-дона |
Қаламча. |
4х3 |
833 |
|
№ |
Мевали ва ток турлари |
Навлар номи |
Ярим пакана усулда |
||
|
Пайвандтаг |
Экиш схемаси, метр |
1 га ерга талаб этиладиган кўчат сони, дона |
|||
|
8 |
Унаби |
Та-ян-сзао |
Ёввойи уруғ |
6х5 |
333 |
|
У-син-хун |
|||||
|
9 |
Ёноқ |
Идеал |
Уруғ |
6х5 |
333 |
|
10 |
Узум (кишмишбоп) |
Кишмиш Согдиана |
Қаламча. |
3х2,5 |
1333 |
|
Қора кишмиш |
|||||
|
11 |
Узум (саноатбоп) |
Хиндогни |
Қаламча. |
3х2,5 |
1333 |
|
Баян ширей |
|||||
|
Рангдор |
|||||
|
Кулджинский |
|||||
|
Ркатсители |
|||||
|
12 |
Узум (хўраки) |
Тойфи розовий |
Қаламча. |
3х2,5 |
1333 |
|
Ҳусайни белый |
|||||
|
Ризамат |
|||||
|
Кишмиш белый овалный |
|||||
