Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6013-сон Фармони, 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолияти
2026-04-20 17:00:00 / Ochiq ma'lumotlar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6013-сон Фармони, 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5177-сон қарори, 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли қарори ижроси юзасидан.
05.03.2026 йил Андижон шаҳар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6013-сон Фармони, 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5177-сон қарори, 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли қарорида белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш юзасидан қуйидагилар амалга оширилган.
Вилоят ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қуйидаги ички идоравий ҳужжатларнинг мавжудлиги ва заруратга қараб янгиланиб борилиши таъминланиб, вилоят ҳокимининг 2025 йил 28 январ кунги 36-1-0-Қ/25-сонли қарори қабул қилинган ва бу қарор билан;
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Сиёсати 2-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти 3-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом 4-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлигига алоқа каналлари орқали Коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти 5-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг этика ва Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома 6-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида контрагентларни текширишга оид Йўриқнома 7-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома 8-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти 9-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида Коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом 10-иловага мувофиқ;
Андижон вилояти ҳокимлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг Коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти 11-иловага мувофиқ ишлаб чиқилиши таъминланган.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий механизмларнинг жорий этилиши ташкиллаштирилиб, Коррупция ҳақида ҳабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари яъни, 4 та алоқа канали расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги саҳифа, ишонч телефони ва электрон манзиллар юзасидан ишлар ташкиллаштирилиб, барча туман ва шаҳар ҳокимликларида жолрий этилиши таъминланган.
Мазкур расмий веб-сайтда ва бошқа ОАВларда Коррупция ҳақида ҳабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари ҳақидаги маълумотларнинг, шунингдек, Коррупцияга қарши ички идоравий ҳужжатларнинг жойлаштирилиши таъминланмоқда ҳамда ҳисоботлари юритилмоқда.
Шу билан бирга, вакант ўринларга кадрларни танлов асосида қабул қилиш тизими мавжуд бўлиб, расмий веб-сайтда ишга қабул қилиш, ротатсия тўғрисидаги эълонлар ва ахборотлар киритилмоқда.
Меҳнат шартномаларига Коррупцияга қарши шартлар киритилган бўлиб, Коррупция ҳолатлари ҳақида ҳабар бериш механизми, ҳабар берган ходимларни рағбатлантириш, уларнинг таъқибга олинмаслиги кафолатланган.
Ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларасияни тўлдириш, ишга қабул қилинувчи номзодлар устидан текширувлар, аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ва уни тартибга солиш бўйича қабул қилинган чоралар, Контрагентлар фаолиятини ўрганиш, давлат ташкилотлари фаолиятида Коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу ташкилот томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш, Коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати ҳақидаги ҳисоботларнинг соф ҳолда тайёрлаш юзасидан ишлар ташкиллаштирилди.
Ҳисобот даврида алоқа каналлари орқали келиб тушган Коррупцияга оид ҳабарлар бўйича ва мониторинг натижаларига кўра Коррупциявий ҳаракат деб ҳисобланган ҳолатлар юзасидан хизмат текширувлари ўтказиш, Коррупцияга қарши курашишга оид қонунчиликнинг бузилганлиги тўғрисида тасдиқланган ҳолатларнинг (қонунчилик ҳужжатлари кесимида) аниқлаш, давлат ташкилотларида тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат ва тартиб-таомилларнинг бузилиш ҳолатлари (ички ҳужжатлар кесимида), Коррупциявий хатти-ҳаракатларга йўл қўйилганлик ҳолатларининг аниқлаш юзасидан вазифалар белгиланиб, Коррупцияга оид қонунчилик ва ички идоравий талабларни бузган ходимларга нисбатан жазолар қўлланиши юзасидан ҳайъат йиғилишлари ва бошқа йиғилишларда Коррупцияга қарши курашиш ҳолатларининг кўриб чиқилиши белгилаб олинди.
Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмаси тузилиб, унинг зарур ресурслар, штат бирликлари ва бошқа моддий-теҳник база билан таъминланган.
Ходимларнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички идоравий ҳужжатлар билан танишганлик ҳолати ҳамда Коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши, Коррупцияга қарши ички идоравий ҳужжатлар билан танишганлигини имзоси билан тасдиқлаган ходимлар рўйҳати, ходимларнинг Коррупцияга қарши асосий талаблар ва тартиб-таомиллардан ҳабардор этилиб, кенгайтирилган йиғилишларда муҳокама қилинган ҳамда ҳар бир ҳодимдан кафолат хатлари олиниши таъминланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «Давлат бошқаруви соҳасида Коррупциявий ҳавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПК-240-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг 24.06.2024 йилдаги 11-1-0-Ф/24-сонли Фармони қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2021 йилдаги 548-сонли қарори ва бошқа қарорларга асосан 96 та вазифаларнинг Коррупциявий ҳавф-ҳатари ўрганилиб, ҳисоботлар юборилиши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматига кириш танлов асосида номзодни давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинлаш орқали амалга оширилиши белгиланган. Бугунги кунда давлат фуқаролик хизматига кириш давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz орқали ўтказилиб келинмоқда.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофииқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, шу жумладан уларнинг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган маълумотларни интернет тармоғига жойлаштириш бўйича мажбуриятлари ҳисобини юритиш Коррупцияга қарши курашиш агентлигига вазифа этиб юклатилган.
Шунингдек, агентлик томонидан Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан рўйҳатда келтирилган очиқ маълумотларнинг расмий веб-сайт ва очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиши ҳолати ўрганилганилиб, барча туман ва шаҳар ҳокимликларининг веб сайтлари ишга туширилиб, очиқликни таъминлашда маълумотлар янгилаб борилиши йўлга қўйилган.
Ҳусусан, 2025 йилнинг 20 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари У.Тўхташева иштирокида вилоят ҳокими ва Коррупцияга қарши курашиш Кенгаши ва бир қатор масъул ходимлар иштирокида йиғилишда танқидий мухокама қилиниб, масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилиб, Кенгашнинг қарори қабул қилинган ва назоратга олинган.
Шу билан бирга давлат идораларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат идораларига бўлган ишончини янада оширишда тизимда меҳнат қилаётган кадрларнинг билимдонлик, фидойилик, адолат, холислик, ходимларнинг давлат идоралари шаънига доғ туширувчи ҳар қандай ножўя хатти-ҳаракатлари, жумладан, Коррупциявий холатлар келиб чиқишининг олдини олиш, садоқат, тўғрисўзлик ва халолликнинг ахамияти хусусида йиғилиш ўтказилиб, вазифалар белгиланган ҳамда бу ҳақида ҳар бир ҳодимдан жорий йилнинг январ ойида кафолат хатлари олиниб, огоҳлантирилган;
- Коррупцияни олдини олиш мақсадида корҳона ва ташкилотларда ишонч телефонларини ташкил этиш (икки ҳафта муддатда) ва амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотларни (асослантирилган ҳужжатлари билан) тақдим этиб бориш вазифалари берилди.
Шу билан бирга чора-тадбирнинг 23-бандида “Туман ва шаҳар ҳокимликларини интернет тармоғида расмий веб-сайтини ташкил этиш, 24-бандида “Вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларда ҳамда туманлар ва шаҳар ҳокимликларида ишонч телефонлари (калл-марказлари) фаолияти йўлга қўйиш” белгиланган.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари расмий веб-сайти ва бошқа алоқа каналларини такомиллаштириш борасида вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида “Коррупцияга қарши курашиш” бўйича алоҳида саҳифа очилган бўлиб, ушбу саҳифада Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ёритиб борилмоқда.
2025 йил якуни бўйича Очиқликни таъминлаш индексида Андижон вилояти ҳокимлиги 43 балл (Ник платформасида 78.5 балл, ваҳоланки Андижон вилояти ҳокимлигининг веб сайтида барча маълумотлар очиқлик сахифасига тўла равишда юкланган)билан қониқарсизлар рўйхатидан жой олган бўлиб, келгуси ҳаракатларимизда яъни вилоят ҳокимига тақдим қилинган билдиргига асосан очиқлик ва шаффофликни таъминлашда керакли дастгоҳлар сотиб олиш ва келгусида 100 баллни ташкил қилиш мақсадида 695.0 млн.сўм пул маблағлари ажратилиши таъминланган ва жорий йилнинг апрел ойида очиқ танловлар асосида барча жихозлар олиб келиниб, ишларни янада жадаллаштириш мақсадида ишлар ташкиллаштирилган.
Ҳозирда вилоят ҳокимлиги ва туман ва шаҳар ҳокимликларида давлат хизматчисининг сифатли ва Коррупциясиз хизмат кўрсатганлигини жойида баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилиб, фуқароларнинг қабул қилиш масканига яъни фуқароларни қабул қилиш хонасида ташкил этилиши таъминланди ҳамда барча туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари ҳурматли Президентимизнинг топшириқларига асосан туман ва шаҳар ҳокимлари рахбарлик қиладиган тизимга ўтганлиги, барча халқ қабулхоналарининг жихозлари (сенсорли мониторлари хам) ҳокимликлар ҳисобига олинганлигини инобатга олган ҳолда барча туман ва шаҳар ҳокимликларининг фуқароларни қабул қилиш масканларида бир тугмали визуал электрон дастур орқали давлат хизматчисини баҳолаш механизми ишга туширилди.
Шу билан бирга “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун талабларини бузган вилоят ҳокимлиги ходимлари М.Хайдаров, А.Атамирзаевлар жавобгарлик масаласи ҳал этилиб, М.Хайдаров билан тузилган мехнат шартномаси жорий йилнинг 10 январ куни вилоят ҳокимининг қарорига асосан бекор қилиниб, А.Атамирзаев Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг қарорига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиб, маъмурий ҳуқуқбузарликлар бартараф этилиши таъминланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2024 йилдаги ПҚ-228-сон қарорининг 9.1 ва илованинг 14-бандларида давлат органлари ва ташкилотлари, 9.2 ва илованинг 15-бандларида давлат иштирокидаги корхоналари ходимларининг Виртуал академияда Коррупцияга қарши курашиш соҳасида малакасини ошириб боришлари белгиланган.
Виртуал академияда ўқитиш ишлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратуранинг қўшма қарори билан тасдиқланган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (30.10.2024-йил, рўйхат рақами 3565) асосида амалга оширилиши юзасидан Электрон платформа ва унинг мобил иловаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “ProAcademy” масофавий таълим портали орқали вилоят ҳокимлигининг 20 нафар ишчи-хизматчилари жорий йилнинг январ ойида малака ошириб, белгиланган тартибда сертификатлар олиниши таъминланди.
Бундан ташқари, чора-тадбирлар дастурининг 9-бандида Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш орқали Коррупция омилларини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш белгиланган бўлиб, вилоят ҳокимлигига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Коррупция оид мурожаатлар келиб тушмаган ҳамда барча туман ва шаҳар ҳокимликларида ишонч телефон рақамлари ишга тушурилиб, назоратга олинган.
Дастурнинг 12-бандида Ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек маҳаллий ҳокимият органларида Коррупциявий жиноятларнинг олдини олиш ҳамда уларга имкон берган омилларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чораларни муҳокама қилиш белгиланган бўлиб, вилоят ҳокимининг апппарат йиғилишларида доимий равишда муҳокама қилиб келиниши таъминланмоқда .
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга
қарши ички назорат шўба мудири М.Рахманов
