Ёшлар куни
2026-04-02 10:10:00 / News

Ёшлар куни муносабати билан “Баркамол авлод” болалар мактабида Ёзёвон тумани прокурори соврини учун ,,Мавжуд имкониятлардан-буюк ихтирога!" шиори остида “Ихтирочиликка қадам” олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда мактабларнинг ихтирочи-ёшлари томонидан ўз қўллари билан яратган қурилмалари намойиш этилди. Олимпиадада 40 та мактабдан 115 нафар ўқувчилар якка ва жамоавий тарзда ўзларининг робототехника ва электроника, экология ва энергетика соҳасига оид ихтиролари билан қатнашдилар. Тақдимот қилинган ихтиролар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.
Тадбирга туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, туман прокурори Жаҳонгир Акбаров, ИИБ бошлиғи Умиджон Икромов ташриф буюришди. Меҳмонлар ихтирочилар яратган маҳсулотларини бирма-бир таништиришди.
Ҳоким ва прокурор сўзга чиқиб, ёш ихтирочиларнинг ишини олқишлашди. Шунинг билан бирга маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, деҳқон, чорвадорлар ишини енгилаштирадиган роботлар ва бошқа ихтиролар қилишга чақирдилар.
Якунда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, 8-мактаб жамоаси 1-ўрин ва 1 млн сўм, 3-мактаб жамоаси 2-ўрин ва 750 минг сўм, 4-, 31-мактаб жамоалари 3-ўрин ва 500 минг сўмдан пул мукофотлари билан тақдирландилар.







