Asosiy kontentga o'tish

Sohaga oid atamalarning izohli lug‘ati

“Аёллар дафтари”      
Ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб– қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин–қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.

   “Аёллар маслаҳат кенгаши” тузилма.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин–қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, “одобли қиз”, “иффатли келин” ва “маърифатли аёл” ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида ҳар бир фуқаролар йиғинида ташкил этиладиган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи

Агентлик (лот. agere – бошқармоқ, етакламоқ)
    Ўзбекистон Республикаси бошқарув тизимининг муайян соҳа йўналиши ва унинг маҳаллий бўлими ҳисобланади, шунингдек айрим ахборот, воситачилик ва шу каби муассасаларнинг номи.

Адаптация (лот. adapto – мослаштиромоқ)
 Ходимларни ишнинг мазмуни ва шартларига, шунингдек, ташкилотнинг ижтимоий муҳитига мослаштириш жараёни. Мослашув кадрлар бошқарувининг таркибий қисмларидан биридир. Бу атама четдан ёлланган янги ходимларга ҳам, ички ротация орқали янги лавозимга ўтаётган ходимларга ҳам тегишли. 2. Организмнинг, шахснинг, жамоанинг ўзгарувчан атроф–муҳит шароитларига ёки унинг ички ўзгаришларига мослашиши, бу уларнинг мавжудлиги ва фаолияти самарадорлигининг ошишига олиб келади.

Администратор (лот.adminstrator – бошқарувчи)

Муассаса, жамоа, компанияни бошқарувчи мансабдор шахс. Объектнинг белгиланган мезон ва кўрсаткичларга

Аннуитент (фран. annuite – йиллик бадал)   
Ўзига нисбатан аннуитетлар шартномаси тузилган ва жорий тўловлар тарзида суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс.

Аннуитентлар шартномаси бўйича суғурта маблағи Жабрланувчига (наф олувчига) бир йилдан кўп муддатга жорий тўловлар тарзида суғурта товонини тўлашни назарда тутадиган ва етказилган зарарни қоплаш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган миқдори.

Аннуитетлар шартномаси.     
  Суғурталовчи аннуитетлар шартномасига асосан келишилган тўловни (суғурта мукофотини) бир йилдан кўп муддатга жорий тўловлар тарзида суғурта миқдори доирасида суғурта товонини тўлашга қаратилган мажбуриятини белгиловчи шартнома ҳисобланади. Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси  Суғурталанган шахснинг шартнома амал қиладиган даврдаги жорий тўлов тарзида суғурта товонини тўлаш санасигача яшаши ҳисобга олинади.

406

Oxirgi yangilanish: 2024-05-24 18:05:51