Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишлилиги бўйича уни давлат рўйхатидан ўтказган ёки ҳисобга қўйган адлия органини тадбир ҳақида олдиндан хабардор қилиши лозим.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли адлия органини тадбир ҳақида ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги муддатларда хабардор қилиши керак:
- тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларининг иштирокисиз ўтказилиши режалаштирилганда — тадбир ўтказилишидан камида 10 кун олдин;
- тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари иштирокида ёки хорижий давлат ҳудудида ўтказилиши режалаштирилганда — тадбир ўтказилишидан камида 20 кун олдин.
Хабарнома нодавлат нотижорат ташкилотига раҳбарлик қилаётган шахс томонидан имзоланади. Хабарномани имзолаган шахс ундаги маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек Хабарноманинг ўз вақтида юборилиши учун масъул ҳисобланади.
Адлия органига юборилган Хабарномада кўрсатилган маълумотлар уни юборган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ўзгартирилиши мумкин. Бунда нодавлат нотижорат ташкилоти тадбир ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин Хабарноманинг ўзгарган бандларини (кичик бандларини) қайта тўлдиради ва тегишли адлия органига юборади.
- Хабарнома намунаси
Нодавлат нотижорат ташкилоти тадбирни ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилганда тегишли адлия органини қўшимча равишда хабардор қилиши лозим.