КАСБ-ХУНАР МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ КОРРУПЦИОН ҲОЛАТЛАРГА МУРОСАСИЗ БЎЛИШГА ЧАҚИРИЛДИ
2025-03-15 12:30:00 / Янгиликлар

Мамлакатнинг ривожланишига хисса қўшувчи омиллардан бири бу таълим сифатининг қай даражада эканлигига ҳамда мамлакат ёшларининг билим даражаси кучлилигига боғлиқ. Эътироф этиш жоизки, ҳозирги кунда таълим олаётган ёшлар келажакда мамлакат ижтимоий-иқтисодий, маданий-манавий ҳамда сиёсий ҳаётида муҳум рўл тутади. Шунга кўра Ёшлар орасида жиноятчиликка қарши курашиш кўникмасини ҳосил қилиш коррупцион ҳолатларга муросасиз бўлишга чақириш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Мадатов томонидан Зомин тумани Ширин ҚФЙда жойлашган касб-хунар мактаби биносида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида Жиноятчиликни олдини олиш ва ижтимоий ҳавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллаш тартиби юзасидан давра сухбати ташкил этилди.
Хусусан тадбир давомида суд раиси томонидан Жиноятчилик соҳасида қонунчиликда амалга оширилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, коррупция ҳолатларини бартараф этиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан сўз юритди.
Жумладан, жамиятда кўплаб ҳолатлар мавжудлигига қараб суд раиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддасига тўхталиб ўтди, ушбу моддага кўра, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш каби қилмиш юзасидан: Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш — ЖКнинг 2441-моддасига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳақида айтиб ўтди.
Шунингдек, мазкур моддага кўра, Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш —базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;
г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳақида тушунтириб ўтилди.
Ўтказилган давра сухбатида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар бериб ўтилди.

