Эски фаввора янги қиёфа касб этади
2025-07-18 10:00:00 / Янгиликлар
Бугун Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов ЗҚБ биноси олдидаги эски фавворани реконструкция қилиш ишлари билан танишди. Таъмирлаш ишига масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини тинглади. Шаҳримиз ҳокими фаввора замонавий талаблар асосида қурилиш лозимлигини таъкидлади. Назирбек Раҳманов бу борадаги ўз таклифларини айтиб ўтди. Бунда ишнинг сифатли бажарилишига алоҳида эътибор бериш топширилди.
Фаввора Зарафшон шаҳрининг 60 йиллик юбилейи учун яна бир совға бўлади. Реконструкция ишлари якунига етгач фаввора атрофи шаҳримиз аҳолиси учун яна бир сўлим гўшага айланади.








