ПРEЗИДEНТ АРЧАСИ
2025-12-25 15:40:00 / Янгиликлар

Болажонларнинг севимли байрами Янгил йилни совғасиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, у юрт раҳбаридан бўлса, яна ҳам қувончли.
Бугун Зарафшон шаҳрида "Президент арчаси" байрами "Умид" реабилитасия марказига эга кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача талим ташкилотида ҳам бўлиб ўтди.
Байрамда Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов, шаҳар прокурори иштирок этишди.
Шаҳримиз ҳокими сўзга чиқиб болажонларни кириб келаётган янги йил билан табриклаб, энг эзгу тилакларини изҳор этди.
Шундан сўнг болажонларга Юртбошимизнинг меҳр-муҳаббати рамзи бўлган "Президент совғаси" топширилди.
Иқтидорли болажонлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар байрамга кўтаринки кайфият бахш этди.





