ПРEЗИДEНТ АРЧАСИ
2025-12-25 14:35:00 / Янгиликлар

Болажонларнинг севимли байрами Янгил йилни совғасиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, у юрт раҳбаридан бўлса, яна ҳам қувончли.
Бугун Зарафшон шаҳрида "Президент арчаси"ни байрами бўлиб ўтди.
Унда зарафшонлик, учқудуқ ва томдилик болажонларга "Президент совғаси" тантанали равишда топширилди.
Байрамда Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов, шаҳар прокурори, ИИБ бошлиғи, ДСИ бошлиғи, Учқудуқ ва Томди туманлари мутасаддилари ва бошқалар иштирок этишди.
Шаҳримиз ҳокими сўзга чиқиб барчани кириб келаётган янги йил билан табриклаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва омад тилади. Н.Раҳманов ўз нутқида ушбу совғалар Президентимизнинг болажонларга оталарча меҳрининг бир наъмунаси эканлигини, ёш авлод, айниқса, болажонларимиз ҳамиша давлатимиз эътиборида бўлишини айтиб ўтди.
Маросимда болажонлар учун тайёрланган байрам театр томошаси намойиш этилди. Шундан сўнг болажонлар байрам дастурхони атрофида жам бўлишди. Базмда қизиқарли ўйинлар савол жавоблар ўтказилди ва янграган шўх куй-қўшиқларга иштирокчилар рақсларга тушишди.









